Жорий йилда туманда 336 нафар фермер хўжаликлари томонидан 9765 гектар майдонда пахта етиштирилди.

Бугун пахта қабул қилиш масканида ўтган тадбирда Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов, Арт Софт кластер раҳбари ҳамда вакиллари, туман имом-хатиби, қишлоқ хўжалиги фахрийлари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир давомида туман раҳбари сўз олиб, пахтакор деҳқонларнинг пешона тери билан бир қанча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариб, маррага, яъни ҳосилни йиғиб олишдек масъулиятли мавсумга етиб келганликлари билан табриклади. Шунингдек, барчани ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олишга бор имкониятни сафарбар қилишга чақирди.

Бир бош жонлиқ сўйилиб, туман имом хатиби, меҳнат фахрийлари мавсумни беталафот ўтказиш, улкан ҳосил хирмони яратилиши, юртимизга тинчлик, файзу барака тилаб, дуолар қилишди.

Айни дамда тумандаги барча фермер хўжаликларида пахта йиғим-терими жадал суръатларда бошланиб кетди.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати