Поп тумани Ички Ишлар бўлими, ЙҲХБ бошлиғнинг ахбороти тингланди

Бугун Халқ депутатлари Поп туман Кенгашининг, Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси ташаббуси билан қўшма мажлис ўтказилди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тумандаги ижроси ҳамда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва мол-мулкларини ҳимоя қилиш самарадорлигини янада ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан Поп тумани Ички Ишлар бўлими, ЙҲХБ бошлиғининг ахборот эшитуви ташкил этилди.

Унда ахборотчига доимий комиссия томонидан бугунги кундаги долзарб бўлган саволлар йўлланди ва жавоб олинди.