Бугунги кунда Попда куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектлари, таълим ва тиббиёт муассасаларини мавсумни беталофат ўтказиши учун алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада туманда ташкил этилган куз-қиш штаби ишчи гуруҳларининг фаолияти кунлик таҳлиллар эвазига барча ҳудудларда жадаллашган.Хусусан бугун Поп тумани прокурори Хурсанали Рапиқов марказий шифохонада бўлиб, муассасанинг иситиш тизимлари ҳолати ва беморлар учун яратилган шароитларни ўрганди.
Ўрганишлар давомида туман прокурори масъулларга электр, газ, ичимлик суви таъминоти, иситиш тизими ишлаши, зарур кўмир маҳсулотлари етказиб бериш, қозонхоналар ва тармоқларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек маскан ҳудудида олиб борилган ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.









