Поп туманининг гўзал Чодакбоши маҳалласида ҳақиқий шодиёна! "Қудратимиз — бирлик ва ҳамжиҳатликда!" шиори остида Наврўз ва Ҳайит байрамлари қувноқ кайфиятда нишонланмоқда.

Куй-қўшиқлар, рақслар, қаҳқаҳалар – ҳаммаси бирдамлик руҳини уйғотмоқда. Миллат ва элат вакиллари бир давра атрофида жам, меҳр ва ҳурмат тимсолига айланган.

Миллий спорт мусобақалари, полвонлар беллашуви – барчаси ҳайратомуз ва жўшқин! Меҳмонларга эса хушбўй нон, тил ёрар палов, ширин сумалак тортиқ этилди.

Яна бир ҳушхабар – "Дўстлик боғи" ташкил этилиб, манзарали кўчатлар экилди! У келажак авлод учун аҳиллик ва бирлик рамзи бўлиб қолади.

Бугунги байрам нафақат шодиёна, балки дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг ёрқин ифодаси! Бирлик – тинчлик ва фаровонлик гарови!

Поп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати