Поп тумани Водий маҳалласининг кўп миллатли аҳолиси "Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда!" шиори остида йиғилди. Тадбирда ўзбек, тожик, қирғиз ва бошқа миллат вакиллари мустаҳкам дўстлик ва аҳиллик тимсоли бўлди!

Бу маҳаллада кўплаб миллат вакили бир оиладек, аҳил ва ҳамжиҳат яшамоқда. Президентимизнинг ислоҳотлари ва уч давлат раҳбарларининг бугунги учрашуви бу бирдамликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тадбир доирасида миллий таомлар сайли – ҳар бир миллатнинг бетакрор мазаси! Қизғин спорт мусобақалари – жипслик ва ҳамкорлик кўзгуси!Варрак учириш беллашувлари – осмонга тинчлик ва тотувлик рамзи бўлди.

Бирлик – тараққиёт калити, аҳиллик – юрт равнақи!

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати