Попда “Илм-фан фидоийларига эҳтиром” рўёбга чиқмоқда!Вилоят ҳокимлиги ва “Нуроний” жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган “Уч авлод учрашуви” Поп туманида катта руҳий кўтаринкилик билан ўтказилди.
Тадбир “Волидам” мажмуасида ўтказилиб, унда вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Икромхон Нажмиддинов, туман ҳокими Аъзамжон Султанов ҳамда юртимиз равнақига хизмат қилаётган профессор-олимлар — Шариф Эргашев, Набижон Бойбобоев, Хайрихон Раҳматова, меҳнат фахрийлари — Умматали Шамсиев ва иқтидорли ёшлар иштирок этди.
Учрашув тажриба, илҳом ва илмий меросларнинг янги авлодларга узатилиш майдонига айланди. Туман ҳокими ўз нутқида таъкидлаганидек, бугун Поп туманида етишиб чиққан 65 нафар илм-фан фидойиси Республика бўйлаб турли соҳаларда фаолият юритмоқда.
Тажриба — йўл, илм — нур, ёшлар эса келажак!Устозлар изидан тараққиётга одимлаяпмиз!









