
Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди томонидан 2025 йилнинг 1-чорагида одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда суд ислоҳатлари жараёнида қабул қилинган қонунларни қўллаш юзасидан муайян ишлар амалга оширилди
Хусусан, туман суди томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида 134 нафар шахсга нисбатан 100 та жиноят ишлари кўриб тамомланган, шундан 102 нафар шахсга нисбатан 68 та жиноят иши айблов ҳукми чиқариш билан, 32 нафар шахсга нисбатан 32 та жиноят иши тугатиш билан якунланган.
Айблов ҳукмлари бўйича 10 нафар шахсга жарима, 20 нафар шахсга ахлоқ тузатиш ишлари, 34 нафар шахсга озодликни чеклаш ва 29 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш, 7 нафар шахсга мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган.
Ушбу даврда 1.078 нафар шахсга нисбатан 883 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб тамомланган бўлиб, шундан 681 нафар шахсга нисбатан 613 та иш бўйича маъмурий жазо қўлланилиб, 397 нафар шахсга нисбатан 270 та ишлар тугатиш билан якунланган.
Туман суди томонидан 2025 йилнинг 1-чорагида 67 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишлари 30 та (оғзаки тарғиботлар), веб-сайтда 25 та, радиода 9 та чиқишлар қилинган, одам савдоси, коррупция ва аёлларга зўравонликни олдини олиш, жазодан муддатидан илгари озод қилиш амалиёти борасида маҳалла ва давлат ташкилотларида тарғиботлар ўтказилган.
Шунингдек, жиноятчиликни олдини олиш ва келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш юзасидан 51 та хусусий ажримлар чиқарилган бўлиб, шундан 31 таси жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон яратилиши бўйича МФЙларга ва 4 таси дастлабки тергов ўтказишда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тергов органларига чиқарилган.
Бундан ташқари, туман суди раиси томонидан аҳолининг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатларини ўрганиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, келиб тушган мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда.
Келгусида ҳам, туман суди томонидан одил судловни амалга ошириш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиниши таъминланади.
Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди раиси Ж.Курбанов








