Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов вилоят марказидан 102 км. узоқда, тоғ бағрида жойлашган Поп тумани "Қўшминор" маҳалласидаги 44-мактабда бўлиб, "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида иштирок этди.
Таълим ислоҳотларининг амалий самараси, энг чекка ҳудудларда ҳам илмий-маърифий муҳит яратилаётганини ушбу тадбир яна бир бор тасдиқлади.
Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг битирувчи ёшларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Мурожаатда юртимиз келажаги бўлмиш ёшларга бўлган ишонч, уларнинг ғоялари ва ташаббуслари Янги Ўзбекистон тараққиётига хизмат қилиши қайд этилди.
“Олдинга қараб бориш ярашади. Сизларнинг янги ғоя ва ташаббусларингиз, турли соҳалардаги ютуқларингиз Янги Ўзбекистонни янада қудратли этади. Ана шундай юксак ишончга доимо муносиб бўлинг!” - деди вилоят раҳбари ўз сўзида.
Шунингдек, тадбирда ўқув йили давомида алоҳида фидоийлик ва ижодкорлик намоён этган ўқитувчи ҳамда ўқувчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.









