
Поп тумани 1 сектор ҳудудидаги Юксалиш маҳалла фуқаролари йиғинига мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан янги бино фойдаланишга топширилди.

Унда Наманган вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ирода Қўчқорова, вилоят Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов, туман сектор раҳбарлари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Маросимда сўз олган туманимиз ҳокими Аъзамжон Султанов, маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий ҳамда инфратузилма объектларини ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширилган ободонлаштириш ишлари аввало инсонлар қалбига чароғон нурдек кўчиши, пировард мақсад эканлигини айтиб ўтди.

Шунингдек маросимда бир вақтнинг ўзида маҳалла учун Ҳуқуқ тарғибот маскани ҳам фойдаланишга топширилди. Янги бинода нафақат ходимлар, балки у ерга келадиган ҳар битта фуқаро учун барча қулайлик яратилди. Барча хоналар замонавий мебель жиҳозлари билан таъминланган.









