(2021 йил 1 июль ҳолатига)

Доимий аҳоли сони: Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига Поп туманининг доимий аҳоли сони 224,3 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 1,6 минг кишига ёки 0,7 % га кўпайган.

Туғилиш даражаси: 2021 йилнинг январь–июнь ойларида туғилганлар сони 2 263 кишини ташкил қилган ва  2020 йилнинг мос даврига (2 288 киши бўлган) нисбатан  - 25 кишига камайган.

Ўлим даражаси: 2021 йилнинг январь–июнь ойларида вафот этганлар сони 473 кишини ташкил қилди ва 2020 йилнинг мос даврига (471 киши бўлган) нисбатан 2 кишига кўпайган.

Миграция: Дастлабки маълумотларга кўра 2021 йилнинг январь–июнь ойларида туман бўйича кўчиб келганлар сони 146 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 283 кишини ташкил этиб,  миграция сальдоси - 137 кишига кам бўлган.

Никоҳ ва ажралишлар: 2021 йилнинг январь–июнь ойларида ФҲДЁ органларида 749 та никоҳлар қайд қилиниб, 2020 йилнинг мос даврига (428 та бўлган) нисбатан 321 тага купайган бўлса, шу давр мобайнида 127 та никоҳдан ажралишлар рўйхатга олинган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига (95 та бўлган) нисбатан 32 тага кўпайган.

Поп туман статистика бўлими.