Дарҳақиқат, обод қишлоқ деганда кўз ўнгимизда замонавий шарт-шароитларга эга маскан гавдаланади. Поп туманининг Яккатут маҳалласида узоқ йиллар олдин бунёд этилган эски мактабгача таълим муассасаси ўрнида «Обод қишлоқ» дастури доирасида янги замонавий мактабгача таълим ташкилоти қуриб фойдаланишга топширилади. Бу масканда жажжи ўғил-қизларни таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилади.

Ҳозирда пудратчи “GREEN GROVE VALLEY” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 2 миллиард 759,9 миллион сўм маблағ ҳисобига 150 ўринли таълим биносини ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу масканнинг қурилиш-ободонлаштириш ишлари жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида якунига етади.