Наманган вилоятининг чекка ва олис ҳудуди ҳисобланган хушҳаво Чодак қишлоғида ҳам аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, лойиҳа қиймати 7 млрд. сўм бўлган, 800 минг куб/метр ҳажмга эга янгидан барпо қилинаётган "Гулистон" сув сақлаш омбори қурилиши натижасида, 37 мингдан ортиқ аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш имконияти яратилади.

Шунингдек, 1 та янги сувни кимёвий тозалаш қурилмаси ўрнатилиб, механик тозалов фильтри реконструкция қилинади.

Бундан ташқари, Чодакда 87 км ички ва асосий тармоқлар тортилиши ҳамда аҳоли хонадонларига сув ҳисоблагичлар ўрнатилиб, тармоққа улаб берилиш назарда тутилган.

"Наманган сув таъминот" МЧЖ раҳбарияти томонидан мазкур қурилиш ишларининг олиб борилиши жойига чиққан ҳолда ўрганилиб қурувчиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.








