
Тоза жойда касаллик бўлмайди, касаллик йўқ жойда барака бўлади
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида август ойи – мамлакатимиз бўйлаб «Маҳаллаларни ободонлаштириш ойлиги» деб эълон қилинганди. (https://uza.uz/upload/medialibrary/287/12.jpg)
Шу муносабат билан, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят Нуронийлар кенгаши, вилоят экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва вилоят Давлат санитария-эпидемиология осойишталик бошқармалари раҳбарларининг Мурожаатларига мувофиқ, 2021 йил 21 август – шанба куни вилоятимизда «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида Умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.
Мазкур хайрия ҳашаридан тушган маблағлар аҳолининг моддий таъминотга муҳтож қатламларига, «Нуроний» жамғармаси ҳамда «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармасини қўллаб-қувватлашга, шунингдек, кам таъминланган оилалар хонадонларини таъмирлаш ва томорқадан фойдаланишга шароит яратиш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилашга сарфланади.
Азиз ҳамюртлар! Умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этайлик, вилоятимиз ободончилигига ҳисса қўшайлик!








