
Бугун эрта тонгдан Поп тумани Чодак ММТП ҳудудида ғалла, бошоқли дон экиш бўйича семинар бўлиб ўтди. Унда туман сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги нуроний оқсоқоллари, фермер хўжалиги ҳамда ММТП раислари иштирок этишди.

Дастлаб йиғилганлар яратгандан юртимиз фаровонлигини шунингдек 2022 йил ҳосили учун экиладиган ғалладан юқори ҳосилдорлик сўраб дуога қўл очилди ва жонлиқ сўйилди.

Семинар давомида иштирокчилар фермер хўжалиги даласида 2022 йил ҳосили учун ғалла ерини тайёрлаш, уруғни ерга сифатли қадаш ва уни ундириб олишгача бўлган жараёнлар, ниҳолларни парваришлаш ва мўл ҳосил етиштиришгача бўлган мавсум оралиғидаги ишларни ўз вақтида унумли ва сифатли адо этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар олдилар.








