Бугун Поп тумани 4 сектор ҳудудидаги сўлим Чодак қишлоғи аҳолиси учун чинакам байрам совғаси топширилди. Йиллар давомида қаровсиз бўлиб турган собиқ АГМК га қарашлик бўлган бўш турган бино ўрнида муҳташам маскан қад ростлади.

Муҳтарам Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифлари чоғида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан, бугун Поп тумани Чодак қишлоғида "ART SOFT HOLDING" МЧЖ томонидан умумий қиймати 9,3 миллиард сўм маблағ эвазига замонавий, барча қулайликларга эга бўлган тикувчилик корхонаси ўз иш фаолиятини бошлади.

Табиати сўлим бўлган пурвиқор тоғлар орасида жойлашган ушбу маскан ҳудуддаги 200 нафар бўлган ишсиз хотин қизларни ўз бағрига олди. Эндиликда улар муқим иш жой билан таъминланди.

Маросимда иштирок этган туман ҳокими Аъзамжон Султанов ўз сўзида - Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган барча бунёдкорлик ишлари фақат халқимизнинг розичилигини олишга қаратилганлигини таъкидлаб, ушбу қувончлик кун билан барчани табриклади.