
Бугун эрта тонгдан Тўда қишлоғи аҳлининг байрамона кайфияти икки ҳиссага ортди. Сабаби туманнинг 3 сектор ҳудудидаги ушбу қишлоғда 2 миллиард 778 миллион маблағ эвазига барча шароитларга эга бўлган замонавий таълим даргоҳи фойдаланишга топширилди.

Маросимда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исроилов, туман сектор раҳбарлари, қишлоқ нуроний оқсоқоллари ва ҳудуд ёшлари иштирок этишди.

Мактаб замонавий тус олганлиги билан биргаликда, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, уларни касб-ҳунарларга йўналтириш, чуқур билим олишига йўналтирилган ўнлаб таълим, спорт, санъат, ҳунармандчилик йўналишларидаги тўгараклар фаолияти учун шароит яратилди.

Тадбир давомида туман ҳокими Аъзамжон Султанов йиғилганларни муборак 30 йиллик шонли сана билан қутлаб таълим даргоҳига таклиф қилди.








