Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2023 йилдаги ПҚ-102-сонли Қарори ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғига мувофиқ Наманган вилояти, Поп тумани, Чодак, Қўшминор МФЙ, Исломобод кўчаси 3-уйда жойлашган "АС Наманган сервис" МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши аукцион савдоларига чиқарилди.
|
Бошланғич нархи |
1 980 971 570 сўм |
|
Устав капитали |
43.47 млн сўм |
|
Асосий фондларнинг баланс қиймати |
587.37 млн сўм |
|
Айланма активлар |
1114.81 млн сўм |
|
Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м) |
1086.77 |
|
Ер участкасининг эгаллаган умумий майдони (га) |
ҳужжат бўйича 2 га амалда 2.0935 га |
Савдолар "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖнинг аукцион савдоларни ўтказиш учун мўлжалланган платформасида 14.11.2024 соат 10:00 да бошланади. Талабгорлар ушбу хавола орқали ариза қолдиришлари ҳамда ЛОТ тўғрисида қўшимча маълумот олишлари мумкин.
Телефон: 71-202-21-11, +998 99-207-36-12
It is known that Namangan-China relations have been strengthening in recent years.
This can also be seen in the increasing number of Chinese businessmen who want to invest in Namangan.Representatives of the Chinese company “Ming Di Group Co., Ltd” and “DEVELOPED ALMIX GROUP LLC” are made a project proposal for the construction of an aluminum profile manufacturing plant in Pap district.
The foreign guests were received by the khokim of the Pap district Azamjon Sultanov.This company is included in the list of the 10 largest manufacturing plants in China.
Investors said that the project will be implemented in stages, the cost of the project at the first stage will be about 2 million US dollars, and the At the meeting, the head of the district provided information on the existing opportunities in the district and emphasized that all the needed conditions will be created for the implementation of the project.Currently, Chinese entrepreneurs are visiting the planned construction places and getting acquainted with the existing opportunities for building factories
Ўзбекистонда 2024 йилнинг 11–22 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (BMT UNFCCC) иштирокчилари конференциясининг 29-сессиясига (COP29) қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди (https://gov.uz/oz/eco/news/view/26005).
COP29 доирасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўзбек маданияти, тарихи ва ноёб муҳити асосидаги анъанавий тамойиллар ва технологияларни акс эттирувчи Миллий павильон очилади. Анъанавий ўзбек хонадони – «ҳовли» намунаси бўлган павильон йиллар давомида ҳар бир ўзбек хонадони маскани бўлиб келган ҳовли муҳитини ўз ичига олади.
Бу ерда табиат уйнинг бир қисмига айланади: узум билан қопланган яшил майдонлар соя ва қулайлик яратади, анъанавий материаллар ва қадимий қурилиш усуллари эса экологик тоза ва барқарорликни ўзида мужассам этади.
Поп тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати аъзоларинингфермерларга
МУРОЖААТИ
Ҳурматли фермерлар!
Табиат қийинчиликларига қарамасдан, фермер ва деҳқонларимиз 9 765 гектар майдонда чигит қадаб, машаққатли меҳнатлар эвазига мўл ҳосил етиштирди.
Барчамиз яхши тушунамизки, шу кунларда кузатилаётган иқлим ўзгаришлари, баҳорни серёғин ва салқинлиги, кузда ҳаво ҳароратини кескин тушиб кетиши каби кўплаб синов ва қийинчиликларга қарамасдан, қишлоқ хўжалиги экинлари, хусусан пахтадан мўл ҳосил етиштириш – чинакам жасорат ва матонат намунасидир.
Халқимиз Сиздек миришкор деҳқон ва фермерлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва тадқиқотчилар, кластер ходимлари тимсолида ана шундай фидойи инсонларни кўради ва эл-юрт дастурхонини тўкин қилиш йўлидаги шарафли ва олижаноб меҳнатингизни юксак қадрлайди.
Азиз фермерлар!
Қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасида Сизларга қатор имтиёзлар берилди, моддий манфаатдорлигингизни ошириш учун имкониятлар яратилмоқда.
Президентимизнинг 2023 йил 12 декабрда қабул қилинган ПФ-205-сонли “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, фермер хўжаликлар ва кластерлар ўртасида пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари биржа савдолариорқали тузиладиган бўлди.
2024 йилдан амал қилишни бошлаган ана шундай фьючерс шартномасига кўра, етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, жумладан кластер билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хом ашёсини етиштирувчилар биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотади ёки (ва) қайта ишлашга рухсат берилди.
Фьючерс шартномасида кўрсатилган миқдордан ортиқча етиштирган пахта хом ашёсини фьючерс шартномаси тузган кластерга тўғридан-тўғри сотишингиз, қайта ишлашдан олинган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта)ни биржа орқали харидорга етказиб бериш имконияти яратилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июлда қабул қилинган “Пахтачилик соҳаси корхоналарининг иқтисодий-молиявий ҳолатини яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эса аграр тармоқда фаолият юритаётганлар учун янги даврни бошлаб берди. Унга кўра, фермерларга етиштирган пахта ҳосилини кластерлар ҳамда пахта хом ашёсини қайта ишлаш ва ип калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига сотишга рухсат берилди.
Энди юртимизнинг барча ҳудудларида пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ихтиёрий кооперациялар ташкил этиш мумкин. Шунингдек, қарздор бўлган фермер хўжаликлари ва кластерлар ўртасида тузиладиган солиштириш далолатномалари ҳамда суд қарорлари асосида ундирилган маблағлар кластерларнинг Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтириш вазифаси белгиланди.
Қадрли фермерлар!
Айни кунларда сиз етиштирган ва йиғиб-териб олаётган пахта ҳосили ҳисобидан пахта-тўқимачилик кластерлари билан ўзаро қарздорликлар бўйича солиштирма далолатнома расмийшлаштириб, фермернинг кластер олдидаги, жумладан кластернинг фермер олдидаги мавжуд қарздорликларини бартараф этиш имконияти пайдо бўлди.
Поп тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бу борада сизнинг манфаатингизни ҳимоя қилиш, ҳақдорлигингизни ундириш бўйича барча зарур чораларни кўради.
Шу билан бирга,пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб, олинган мўл ҳосил ҳисобидан фермер хўжаликларининг кластерлар олдидаги қарздорлигини сўндиришингиз ҳам ўзаро муносабатларда ижобий таъсир кўрсатишини яна бир бор таъкидлаймиз.
Азиз Юртдошлар!
Жонажон Ўзбекистонимизнинг бетакрор табиати, унинг бой ўсимлик ва ҳайвонот олами, гўзал боғ ва хиёбонлари миллий бойлигимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу неъматларни аждодларимиз бир неча юз йиллар асраб-авайлаб, келгуси авлодлар учун улкан мерос қилиб қолдирганлар.
Доно халқимизда, “Умрингдан бир кун қолса ҳам кўчат эк”, деган пурҳикмат нақл бор. Ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас қисми бўлмиш дарахт экиш, боғу гулзорлар яратиш борасидаги гўзал одатларимиз бугунги кунда янги маъно-мазмун билан бойиб, кенг миқёсда давом этмоқда.
Барчамиз учун муқаддас бешик бўлган она ватанимизнинг бетакрор табиати, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш, уни авлодларимизга безавол етказишда буюк бунёдкорлик салоҳиятимизни амалда кўрсатайлик!
Ерга ниҳол экиш, уларни парваришлаб янги боғларга айланиши учун эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишда шахсий намуна кўрсатайлик, ташаббускор бўлайлик!
Мамлакатимизнинг айрим жойларида “Яшил макон” лойиҳасига бефарқлик билан қаралаётгани оқибатида катта маблағ, моддий ва меҳнат ресурслари ҳисобига экилган кўчатлар қуриб қолаётгани, дарахтзорлар пайҳон қилинаётган ҳолатлар ҳам афсуски тез-тез учрамоқда.
Ота-боболаримиздан мерос анъана – оилада янги фарзанд дунёга келганида унга атаб, албатта, дарахт экишни қайта тиклаб, ҳаётимиз қоидасига айлантирсак, айни муддао бўлади. Никоҳдан ўтаётган ёшларимиз мана шундай бахтли онлардан эсдалик сифатида, яхши ният билан ерга ниҳол эксалар анъаналаримиз яна бир гўзал одат билан бойиган бўлар эди. Келин-куёвларимиз эккан ниҳолларнинг илдизи ерга чуқур ўрнашиб, улғайиб, улкан дарахтга айланиб, мева берганидек, ёшларимизнинг оиласи ҳам албатта мустаҳкам, баракали, тинч-тотув бўлади, иншооллоҳ.
Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 21 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш, айниқса, аҳоли яшаш жойларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириш бўйича ташаббуси билан чиқиб, ҳалқимизга чақириқ қилдилар.
Янги Ўзбекистон ҳудудининг яшиллигини 2030 йилга бориб 30 фоизга етказиш бўйича катта марра олинган бўлиб, мазкур ишларни бажаришда Сиз ва бизнинг фидойилигимиз жуда муҳим ўрин тутади.
Шу муқаддас заминда таваллуд топиб, тарбия олган, ўзини айнан шу юртнинг асл фарзанди, деб билгувчи ҳар бир юртдошимиз мамлакатимизнинг яшиллигини янада яхшилаш каби улуғвор ишларда ўзининг улкан ҳиссасини қўшиши лозим.
Ҳурматли фермерлар!
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиш анъанага айланди. Албатта, бу савобли ишларда кенг жамоатчилик қаторида Сиз азиз фермер ва меҳнаткаш деҳқонлар ҳам муносиб улуш қўшиб келмоқдасиз.
Мазкур йўналишдаги савобли ишларни давом эттирган ҳолда ўзингиз раҳбарлигингизда фермер хўжалигини ишчи ходимларини шахсий томорқаларига ҳамда хўжалигингиз дала четларидаги бўш ерларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиб “Яшил макон” умуммиллий дастурига ўз ҳиссангизни қўшинг.
Ҳудудларда кўчат етиштирувчи фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ҳамда бошқа субъектларда етарли миқдорда мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари заҳираси мавжуд бўлиб, улар билан ўзаро ҳамкорлик қилишга чақирамиз.
Азиз деҳқонлар!
Муҳтарам Президентимизнинг алоҳида қарорлари билан пахта – ғалла майдонлари қисқартирилиб, Сиз азиз деҳқонлар учун ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиб, юқори даромад олишни бошладингиз.
Деҳқон хўжалигингизни барча ишчи ходимларини шахсий томорқаларидан ҳамда деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонларидан “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида янада самарали фойдаланиш мақсадида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишни ташкил этишга чақирамиз.
Муҳтарам томорқа ер эгалари!
Сизнинг машаққатли меҳнатингиз натижасида томорқаларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларимизни тўкин сочин, дастурхонларимизни обод қилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, бозорларимизда Сиз томонингиздан етиштирилган меваларни йилнинг барча фаслларида топиш имкони яратилгани дилларни хушнуд этади.
Мазкур ташаббус доирасида ҳар бир томорқачини ўз томорқасига 5 тупдан, маҳалла гузари ва кўча бошига 5-10 тупдан кўчат экишга чорлаймиз. Натижада, ҳар бир маҳалла гузари, ҳар бир кўча ҳамда ҳар бир хонадоннинг обод бўлишига эришамиз, саховатпешалик билан қилган ишларингиз таҳсинга сазовор бўлади!
Муҳтарам маҳалла фаоллари!
Маҳалла ҳудудини обод қилиш каби савобли ишлар ҳамиша эътибор марказида туриши зарур.
Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Обод хонадон” дастурини амалга оширишда жонбозлик кўрсатиб, юртимизда ҳар жиҳатдан обод хонадонларни кўпайтириш, уларни бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтиришингиз лозим.
Бу эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

















