Ҳукумат қарори (513-сон, 20.09.2022 й.) билан Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди 🔰Регламентга кўра, субсидия (https://t.me/huquqiyaxborot/12074) нодавлат таълим ташкилотларига қуйидаги мақсадларда ажратилади: 🔹бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жихозлашга; 🔹зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга. 📝 Нодавлат таълим ташкилоти субсидия олиш учун календарь йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10 санасигача ЯИДХПда электрон рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади. ✅ Мурожаатга қуйидагилар илова қилинади: ▫️2 йилга мўлжалланган бизнес режа; ▫️маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни, хизматларни бажариш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари; ▫️педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари; ▫️педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари; ▫️таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун). 🚫 Субсидия талабгорларидан юқорида кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади. ❕Талабгор томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун тўлов амалга оширилмайди. Pop tuman adliya bo`limi
Ҳукумат қарори (515-сон, 20.09.2022 й.) билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди 📝 Низом билан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланди. ⏩ Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (1 млн 992 минг сўм) миқдорда берилади. Шунга кўра, юридик шахсларнинг нафақа тўлаш мажбурияти Жамғарма ҳисобидан тўланган нафақа миқдорига камайтирилади. 🗓 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилгандан 5 иш кунида маълумотлар масъул тиббиёт ходими томонидан “Тиббиёт” ахборот тизимига киритилади ва маълумотлар “Ягона реестр” тизимига юборилади. 📲 “Ягона реестр” тизими томонидан нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб асослантирилган ҳолда нафақа олувчининг телефонига СМС-хабар юборилади. Нафақа ойнинг 10-санасигача нафақа олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади. Пластик карта бўлмаганида эса ойнинг 27-санасигача нақд кўринишда берилади. Pop tuman adliya bo`limi
Ҳукумат қарори (510-сон, 19.09.2022 й.) билан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланди Эслатиб ўтамиз, олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун “Қишлоқ шифокори” дастури (https://lex.uz/docs/5979130) доирасида: олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади; олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади. Pop tuman adliya bo`limi
Қонун (ЎРҚ–791-сон, 19.09.2022 й.) билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритилди Киритилган ўзгартишларга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Илгари 10 баравари эди. Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилади. Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади. Pop tuman adliya bo`limi bosh maslahatchisi A.Qodirov

Мулкчилик шаклидан қаъий назар, барча турдаги ҳисобот топширувчи хўжалик юритувчи субектларнинг фаолияти даврида хал этиш ва вужудга келадиган саволлар ечимини топиш, уларга тушунчалар хамда амалий ёрдам бериш мақсадида Поп туман статистика бўлимида хар ойнинг биринчи ва учинчи хафтасининг жума кунлари “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ташкил этилган.

Поп туман статистика бўлими