Навбатдаги манзил Чодак қишлоғида қурилаётган 3 та 5 қаватли уй-жой мажмуаси бўлди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Поп тумани Чодак қишлоғида қурилаётган 3 та 5 қаватли уй-жой мажмуасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Вилоят ҳокими жараённи кузатар экан —бу каби тоғли ҳудудда кўп-қаватли уйларни барпо қилиниши, янги иш ўринлари яратилиши барчаси муҳтарам Президентимиз бошчиликларида инсон қадрини улуғлашга қаратилгалигини таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат “Чодак”қишлоғини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар дастурига асосан 279,1 миллиард сўмлик 257 та лойиҳалар амалга ошириш белгиланган.

Хусусан, - Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича 91,7 миллиард сўмлик 20 та лойиҳа амалга қўйилган.

Аввал хабар берганимиздек, Наманган вилояти ҳокими ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, маҳаллабай ишлаш тизимини амалда жадаллаштириш мақсадида Поп туманида юришларини давом эттирмоқда.

Хусусан, айни дамда вилоят ҳокими маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ташаббуслари ва кўтарган муаммоли масалаларни жойида ечиш ҳамда ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида туманнинг Уйғурсой маҳалласида бўлиб турибди.

Ҳозирда маҳалланинг марказий кўчасига 2 километр масофада туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан янги ва илғор технология асосида бетон йўл қопламаси ишларига аҳоли мамнуният билан камарбаста бўлмоқда.

Уйғурсой маҳалласи учун ҳозирда 18 километр тоза ичимлик суви тармоғи, болалар майдончаси, теннис корт, футбол ўйингоҳи ва аҳолига хизмат кўрсатувчи савдо шаҳобчалари ҳамда таъмирталаб бўлган Маданият маркази биноси тез кунда замонавий ҳолатга келтириш ишлари бошлаб юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон Қарорининг 1-иловасига билан  2023 йилда ахолини руйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида 9-бобдан иборат  НИЗОМ тасдиқланди.Ушбу Низомга 1-бобига мувофиқ Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги

25 кун этиб белгиланиб, рўйхатга олишнинг бошланиш вақти 2023 йил 1 ноябрь соат 00:00 этиб белгиланди. Рўйхатга олиш вақтида 2023 йил 1 ноябрдан сўнг туғилган болалар учун рўйхатга олиш ишлари амалга оширилмаслиги аксинча ушбу даврда вафот этганлар шахслар учун рўйхатга олиш ишлари амалга оширилиши белгилаб ўтилди.

Шунингдек шахсга доир маълумотларни йиғишда респондентлар яшайдиган жойга шахсан ташриф буюрган ҳолда ва хар бир фуқаро учун алоҳида тўлдирилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш даврида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар (респондентлар) тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар мазкур уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум килинади. Яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш туман (шахар) ҳокимликлар томонидан ажратилган бино ёки хоналарда жойлашган стационар участкаларда амалга оширилади.

Респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда, рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади;

Гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини йиғиш тегишли ҳудуд бўйича ногиронлик жамиятларининг ҳодимлари ёки ушбу шахслар билан муомала қилиш имконияти мавжуд бўлган шахслар кўмагида амалга оширилади.

Шахсга доир маълумотларни йиғиш ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали хам амалга оширилади.

“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистан Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, доимий ёки вақтинча яшовчи ёхуд вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, аммо ахолини руйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат худудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари респондент сифатида руйхатга олинади.

Поп туман статистика булими.

(кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлардан, нотижорат ташкилотлардан ташқари)

2022 йил январь-март ойлари якуни бўйича Cтатистика органларига тақдим этиладиган «Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида»ги 4-invest (asosiy) shakli (чораклик) статистика ҳисоботини 2022 йилнинг 6 апрель санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0» (hisobot.stat.uz) дастури орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

Мазкур ҳисобот шаклини тўлдириш ва электрон шаклда тақдим этиш бўйича  my.stat.uz электрон интерактив хизматлар портали ёки (69) 43-31-410 телефон рақамлари орқали батафсил тушунтиришлар олишингиз мумкин.

 Поп туман статистика бўлими.

Юридик шахслар, (Умумий ўрта таълим мактаблари, Мактабгача таълим муассасалари ва бошқалар) юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари ДИҚҚАТИГА !

(кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар,            фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари)

2022 йил январь-март ойлари якуни бўйича Cтатистика органларига тақдим этиладиган 4-mehnat shakli (чораклик) статистика ҳисоботини 2022 йилнинг            6 апрель санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0» (hisobot.stat.uz) дастури орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

Мазкур ҳисобот шаклини тўлдириш ва электрон шаклда тақдим этиш бўйича  my.stat.uz электрон интерактив хизматлар портали ёки (69) 43-31-410 телефон рақамлари орқали батафсил тушунтиришлар олишингиз мумкин.

 

 

                                                                                                          Поп туман статистика бўлими.