Аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органиЎзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).

Махсус ваколатли давлат органи:

рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Аҳолини рўйхатга олиш дастурини ва рўйхатга олиш варағининг шаклларини ишлаб чиқади;

рўйхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди;

аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир ишларни мувофиқлаштиради;

рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади;

рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларининг сақланиши (шу жумладан вақтинча сақланиши), йўқ қилиниши тартибини белгилайди; рўйхатга олиш варақлари ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари-ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш;

- ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш;

- рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик;

-рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга монелик қилмаслиги шарт.

Бугун Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов 1-сектор ҳудудида фаолият олиб борувчи ўқитувчи мураббийлар билан учрашди

"Бу даргоҳ янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган улуғ маскан дейди" - туман ҳокими. Шу билан биргаликда иш жойимизда раҳатлантирувчи мусаффо муҳитни яратсак, кўркам яшил маконга айланишида ўз ҳиссамизни қўшсак келажак авлод учун намуна бўламиз.

Фан фидойилари билан бўлган суҳбат жараёнида ўқувчиларнинг билим олиши билан биргаликда, ота-оналар билан мулоқотни янада кучайтириш бўйича янги таклифлар ўртага ташланди.

Туман раҳбари бу таклифлар бўйича барча йиғилганларни фикр-мулоҳазаларини эшитиб таълимда янги тажриба яратишни келишиб олинди

Бугун Поп туманидаги ҳарбий-қисмда туман ахборот кутубхона маркази хизмат билан биргаликда маънавий-маърифий китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Унда марказ раҳбари Р.Имомалиева томонидан, китоб инсонлар ҳаёти учун муҳим ўринга эга эканлиги борасида сўзлаб бериб ҳарбий-қисм шахс-таркиби билан қизиқарли савол ва жавобларда бўлди.

Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Поп туманидаги "Поп техник ўқув сервис" МЧЖ фаолияти билан танишди.

Муҳтарам Президентимизнинг 26 январь кунидаги видеоселектор йиғилишларида ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлишдаги ҳолатлар танқид қилинган эди. Шундан келиб чиқиб вилоят раҳбари ҳозирги кунда таълим масканининг ўқув методикаси, ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Ушбу "Поп техник ўқув сервис" МЧЖ томонидан Республикада биринчи бўлиб инсон омилисиз бўлган электрон платформа орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш йўлга қўйилади.

Ҳозирда корхонада 250 нафар ўқувчиларга таълим берилмоқда. Янги тизим орқали Республикада Наманган тажрибасини яратиш белгилаб олинган.