Поплик Мўминжон ота Одиловга 1-даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони топширилди

1938 йилда Поп тумани Ғурумсарой қишлоғида дунёга келган Мўминжон Одилов кўп йиллар давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳалол ва самарали меҳнат қилган шунингдек, ёшларни жамият олдида масъулият, она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларида жамиятимизда ҳурмат қозонган инсон ҳисобланади.

Бугун 40 дан зиёд невара-чеваралар оғушида кексалик гаштини сураётган нуроний отанинг хонадони яна бир карра қувончга тўлди. Сабаби Мўминжон отага Президентимиз томонидан таъсис этилган 1-даражали "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди.

Жараёнда иштирок этган Поп туман ҳокими Аъзамжон Султанов, вилоят Кексаларни эъзозлаш жамоат фонди раҳбари Шермуҳаммад Тўраевларлар Мўминжон отага кўкрак нишони билан биргаликда пул маблағлари ҳамда эсдалик совғаларни тантанали топширишди.

— Ҳар ким кексайганда умр бўйи қилган меҳнатлари роҳатини кўрсин экан, — дейди 1- даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Мўминжон ота Одилов. — Кишининг кўнгли кўтарилиб, руҳи тетиклашади. Юртимизда биз, нуронийлар мана шундай бахтга муяссар бўлаётганимиздан беҳад мамнунмиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон Қарорининг 1-иловасига мувофиқ 2022 йил 1 июлдан бошлаб 14 та туман ва шаҳарларда Аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ташкил этилиш вазифаси юклатилган бўлиб, бугунги кунда ушбу бўлимларга суҳбат асосида ходимлар танлаб олинди ва улар 1 июль кунидан бошлаб ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар.

Бўлимнинг асосий вазифалари нималардан иборат бўлади?

Бўлимнинг асосий вазифалари рўйхатга олиш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш ва уни ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш;

халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона рўйхатга олиш методологиясини ҳамда рўйхатга олиш варағи шаклларини амалиётга тадбиқ этиш;

маъмурий-ҳудудий бирликлар рўйхати ва чегараларини аниқлаштириш, кадастр органларидан картографик материалларни қабул қилиб олиш ва регистраторлар ҳамда рўйхатга олувчиларни хариталар билан таъминлаш;

рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказишга вақтинча жалб этиладиган ходимларни танлаш ва уларни ўқитиш;рўйхатга олиш жараёнларида шахсга доир маълумотларни йиғиш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда махфийлигини таъминлаш;

Бугунги кунда шу йилнинг 1 августидан 1сентябрига қадар аҳоли пунктларида уй-жой рўйхатини тузиш, харитадаги хонадонларни ўрганиш ишлари амалга оширилишини, бунда иш билан банд бўлмаган, хохловчи вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқаролар рўйхатлари комиссия томонидан шакллантириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирда иштирок этмоқчи бўлган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини туман шаҳар комиссиялари ёки статистика бўлимларига мурожаат этишлари мумкин. Ушбу тадбирда иштирок этган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўланишини маълум қиламиз.Аҳолини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этинг. Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўлинг!

Поп туман Аҳолини рўйхатга олиш бўлим бошлиғиСотволдиев Фурқат Абдубоқиевич

Муборак Қурбон ҳайити моҳиятида хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимиз мужассам.

Поп туманида байрам муносабати билан секторлар кесимида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам таъминланган хонадонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

Хайирли ишда иштирок этаётган туман сектор раҳбарлари ўз сўзида бу каби президентимиз ташаббуси билан олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар аввалам бор инсон қадрини улуғлашга қаратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Йўқловлар доирасида 250 нафар эҳтиёжманд оилалар, беморлар, қариялар, ногиронлиги бўлган юртдошларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари байрам туҳфаси сифатида етказиб берилди.

Бу эса юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши ҳамда байрам шукуҳининг янада ошишига хизмат қилмоқда. Йўқлов тадбирлари давом этмоқда.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15- июндан 15-июлгача давом этаётган "Хавфсизлик техникаси" кўриги ойлиги ўткизилиши режалаштирилган.

Бугун ходимларни касб маҳорати ва тайёргарлик даражасини аниқлаш, бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатланишларни олдини олиш, ишчи ходимларни билим савиясини ошириш мақсадида Поп туман электр таъминоти корхонасининг эксплуатация ходимлари ўртасида касб маҳорати мусобақаси ва ўқув семинари бўлиб ўтди.

Шунингдек, электр токидан шикастланган жабрланувчини қутқариш ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича амалий машғулотлар ва электр қурилмаларида ишлаш вақтида ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, қўллаш ва синаш қоидаларига асосан ҳимоя воситаларини кўргазмаси ўтказилди.

Поп туман ФВБ, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил қилинган семинар давомида хавфсизлик техникасига риоя қилиш ва унинг тартиб қоидалари тушунтириб ўтилди.

Иқтисодиёт ривожланиб бориши билан фуқаролик судларида кўрилаётган даъво тоифалари ҳам кўпайиб бормоқда. Хусусан, маҳсулотларни қийматини бўлиб тўлаш шарти билан муддатли даврга маҳсулот сотадиган дўконлар тармоқлари кенгайиб бориши ушбу турдаги низоларнинг ортишига сабаб бўлмоқда.

Суд мажлиси жараёнларида баъзан ўқитувчилар, баъзан нафақахўрлар, баъзан эса маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоллари, бир сўз билан айтганда ойлик маош оладиган ходимлар шартномага имзо қўйган бўлса-да, маҳсулотларни ёки пул маблағини олмаганини, танишининг илтимоси билан маҳсулот ёки кредит олиб берганини, кимнингдир гап-сўзларига ишониб алданиб қолганликларини иддао қиладилар.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.Шунингдек, ушбу кодекснинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.Фуқаро билан маҳсулот сотувчи ўртасида ёки банк ўртасида маълум мажбуриятларни бажариш тўғрисида шартнома тузилганидан бошлаб тарафларда шартномавий ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзага келади. Гарчи фуқаро шартномага имзо қўйганлигини, лекин маҳсулотни бошқа шахс олиб кетганлигини важ келтирса-да шартномавий мажбуриятдан озод бўлмайди.

Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди томонидан кўрилаётган аксарият кредит ундириш, шунингдек, олинган маҳсулотларнинг пулини ундириш тўғрисидаги фуқаролик ишларини кўриш жараёнида кўплаб шундай ҳолатлар кузатилмоқда.Шу боис судьялар томонидан тарғибот ишлари олиб борилаётганида, сайёр қабуллар жараёнида фуқароларга алданиб қолмасликлари, фирибгарлардан эҳтиёт бўлишлари, шартнома тузаётганларида зиммаларига олаётган мажбуриятларни тўла қонли тушуниб шартномага имзо қўйишлари лозимлиги мунтазам равишда тушунтириб борилмоқда. Зеро, фуқаролар ўртасида шартнома маданиятини ривожлантирилиши фуқароларнинг алданиб қолмаслиги ва жамиятимизда фирибгарлик жиноятларининг кўпайишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг судьяси И.Кўчкинова