2022 йил январь-март ойлари якуни бўйича Cтатистика органларига тақдим этиладиган «Маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирини амалга ошириш тўғрисида»ги 4-sanoat (mahalliylashtirish) shakli (чораклик) статистика ҳисоботини 2022 йилнинг 5 апрель санасидан кечиктирмай, санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0» (hisobot.stat.uz) дастури орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

 Поп туман статистика бўлими.

(фермер хўжаликлари, микрофирма ва кичик корхоналардан ташқари)

2022 йил январь-март ойлари якуни бўйича Cтатистика органларига тақдим этиладиган «Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида»ги 4-qx (tashkilot) shakli (чораклик) статистика ҳисоботини 2022 йилнинг 5 апрель санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0» (hisobot.stat.uz) дастури орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

Мазкур ҳисобот шаклини тўлдириш ва электрон шаклда тақдим этиш бўйича  my.stat.uz электрон интерактив хизматлар портали ёки (69) 43-31-410 телефон рақамлари орқали батафсил тушунтиришлар олишингиз мумкин.

 Поп туман статистика бўлими.

Ҳозирда туманда «Яшил йиллик» доирасида кенг миқёсдаги кўчат экиш ишлари давом этмоқда. Бу борадаги ишлар Поп туманининг ҳар-бир ҳудуди бўйлаб авжида. Жойларда дарахт экиб, боғ яратиш ўзгача шукуҳ билан давом эттириляпти.

Айни дамда туманнинг катта магистрал йўлларида Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Ободонлаштириш бўлими ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида манзарати кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Шунингдек, жойларда қаровсиз ер майдонларини яшил ҳудудга айлантириш мақсадида кўчатлар экилиб томчилаб суғориш тизими ҳам яратилмоқда.

Ниҳол экинг, ҳар япроғи қадар савобга эга бўлинг!

Навқирон авлод ўртасида соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш, улардаги спортга бўлган иштиёқни рағбатлантириш, спорт билан мунтазам шуғулланиш учун зарур шароитларни яратиш борасида мамлакатимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан Поп туманида ҳам бу каби ишлар доимий равишда Халқ таълими тизими, спорт мактаблари, маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Айни дамда Поп тумани Янгиобод қишлоғида спортнинг "Қўл тўпи" тури бўйича 2004-2006 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Беллашувда нафақат Наманган вилояти кесимидаги туманлар балки, қўшни Фарғона вилоятидан ҳам ёш спортчилар иштирок этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Наманган "Navruz Cup" халқаро футбол турнирига мезбонлик қилади.

Навбатдаги ФИФА кунлари Наманганда "Navruz Cup" турнири ташкил этилади. Мазкур турнирда 4 та терма жамоа иштирок этади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ташқари Уганда, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси жамоалари куч синашади.