Янгиликлар
Юридик шахслар, (Умумий ўрта таълим мактаблари, Мактабгача таълим муассасалари ва бошқалар) юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари ДИҚҚАТИГА !
(кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари)
2021 йил январь-сентябрь ойлари якуни бўйича Cтатистика органларига тақдим этиладиган 4-mehnat shakli (чораклик) давлат статистика ҳисобот шаклини 2021 йилнинг 6 октябрь санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0» дастури орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.
Мазкур ҳисобот шаклини тўлдириш ва электрон шаклда тақдим этиш бўйича www.stat.uz; www.namstat.uz расмий cайтлари ёки (69) 43-31-410 телефон рақамлари орқали батафсил тушунтиришлар олишингиз мумкин.
Поп туман статистика бўлими.

"Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ таркибидаги Поп туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан 3 сектор ҳудудидаги Гузар маҳалласига темир-бетон таянчлар олиб келинди.

Айни кунларда Поп туманида истеъмолчиларга сифатли, барқарор электр энергиясини етказиб бериш, электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг ижросига алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ўтган давр мобайнида секторлар кесимида 2 минг 857 донадан ортиқ янги темир-бетон таянчлари олиб келиб ўрнатилди. Мавжуд ўта юклама билан ишлаб келаётган трансформаторлар юкини енгиллатиш мақсадида турли қувватдаги 64 дона янги замонавий ҳар-хил турдаги трансформатор пунктлари ўрнатилди.

Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олиб аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда аҳоли пунктларининг тўлиқ рўйхати тузилишини таъминлаш;
Ҳудудларни аҳоли сонидан келиб чиқиб белгиланган тартибда рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлинишини таъминлайди ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш;
маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчаларнинг номлари, уйлар ва квартираларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлаш;
жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар таркибини тасдиқлаш;
аҳолини рўйхатга олувчи ҳодимларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил этиш;
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жихозланган вақтинчалик бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлаш;
аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа хужжатларни вақтинчалик сақлаш учун қўриқланадиган бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлаш;
зарур транспорт ва алоқа воситалари тақдим этилиши,аҳолини рўйхатга олишни сифатли ўтказиш ҳамда аҳолини рўйхатга олиш якуни бўйича белгиланган тартибда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва тегишли хужжатларнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритиш учун топширилишини таъминлаш,
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўйича ишларнинг мувофикдаштирилишини ташкил этади.
2021/2022 – ўқув йили бошига Cтатистика органларига тақдим этиладиган «Умумтаълим муассасасининг ўқув йили бошига» 1-umumta’lim shakli (йиллик) давлат статистика ҳисобот шаклини 2021 йилнинг 4 октябрь санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0» дастури (my.stat.uz веб-платформа шаклида янги ахборот тизими ишга туширилди) орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.
Поп туман статистика бўлими.
Мулкчилик шаклидан қаъий назар, барча турдаги ҳисобот топширувчи хўжалик юритувчи субьектларнинг фаолияти даврида хал этиш ва вужудга келадиган саволлар ечимини топиш, уларга тушунчалар хамда амалий ёрдам бериш мақсадида Поп туман статистика бўлимида хар ойнинг биринчи ва учинчи хафтасининг жума кунлари “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ташкил этилган.
Поп туман статистика бўлими








