Мусобақа Наманган вилояти Туризм ва спорт бошқармаси, Поп тумани ҳокимлиги, 1 ва 2 сонли болалар ўсмирлар спорт мактаби, туман Туризм ва спорт бўлими, Халқ таълим бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда ўқувчилар, талабалар, ўта-оналар ва ёш оилалар, фахрийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ушбу марафон ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш тарзига киритиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилди.

Белгиланган маррага биринчи бўлиб етиб келган энг фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ҳамда маънавий-маърифий ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Поп туманидаги 14 сонли умумъталим мактабида давра сухбати ташкил этилди.

Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аҳолини рўйхатга олиш - Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган, белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳамда уларга ишлов бериш даврий жараёни;

рўйхатга олувчи ходимлар - Ўзбекистон Республикасининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўришга ва уни ўтказишга жалб этилган, махсус ўқувдан ўтган вояга етган фуқаролари;

респондентлар - аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан давлат статистика ҳисоботларини топширишда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида my.stat.uz веб-платформа шаклида янги «еStat 4.0» ахборот тизими ишга туширилди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда:

Барча турдаги давлат статистика ҳисобот шакллари интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0»(my.stat.uz) хаволаси орқали электрон кўринишда, электрон рақамли имзо (ЭРИ) дан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

Поп туман статистика бўлими.   Мурожаат учун тел: (69) 43-31-410