Мамлакатимизда изланувчан, янгиликларга интилувчан ёшлар бисёр. Фақат уларга озгина эътибор, моддий ёки ижтимоий туртки керак. Поп туманида ҳам ана шундай юртдошларимизга ғамхўрлик кўрсатиляпти. Хусусан, “Ёшлар дафтари”га олинган 4 минг 800 нафар эртамиз эгалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

-Ҳаётхон Олимжонова 20 ёшда. Ишсизлиги боис “Ёшлар дафтари”да турарди. Давлатимиз томонидан берилган тикув машинаси Ҳаётхон Олимжоновани ҳунарга ундади. Эндиликда у тикувчилик билан машғул ва бундай ғамхўрлигу эътибордан миннатдор.

Пахта миллий бойлигимиз. Уни ўз вақтида нест-нобут қилмасдан териб олишлик ҳам катта машаққатни талаб этади.

Бу борада эса қадим-қадимдан ота-боболаримиз пахта йиғим теримидан олдин ёши улуғ мўйсафидларимиз ва аҳли илм домлаларимизнинг дуоларини олиб, Аллоҳ таолодан хирмонга барака тилаб пахта йиғимини бошлашган.

Бугун Поп туманида ана шундай хайрли тадбирлардан бири туманнинг 3 сектор ҳудудида ўтказилди. Поп пахта далаларига ташриф буюрган Иброҳимжон эшон бува ҳамда вилоят Бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсуновлар пахта далаларидаги теримчилар билан учрашиб, улар ҳаққига ва бу йилги пахта ҳосилини талафотларсиз бўлишлигини, об-ҳавонинг биз учун манфаатли келишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилишди ва жонлиқ сўйилиб хайрларда жам бўлдилар…

Шунингдек учрашув давомида пахтакорлар учун олиб келинган совғалар топширилди. Бу каби эътибор ва табаррук совғалардан теримчиларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.

Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари-ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш;-ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш;-рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса — рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик;-рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.-Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга монелик қилмаслиги шарт.

Поп тумани ҳокимининг хотин қизлар бўйича маслаҳатчиси Гўзал Ҳусанова 2 сектор ҳудуди дала майдонларида пахта терими жараёнида бўлди.

Пахта майдони чинакам тўйга айланган. Ҳудуд аҳолиси ўзлари учун берилган бундай имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда даромадга эга бўлмоқда. 100 килограммдан ортиқ пахта терган теримчи махсус совға ва хўжалик ёғини қабул қилиб олмоқда.

Сирасини айтганда, пахтакор, ҳашарчи теримчиларни тушлик маҳали вақтидагина маданият тадбирига чорлашнинг имкони бўлди, холос.

Ҳамманинг дилида бир гап: - пахта ҳосилини ёмғирли кунларга қолдирмай, нес-нобуд қилмай йиғиштириб олишда муносиб иштирок этайлик!

Поп туманида вилоятимиз маданият ва санъат намояндалари ҳашарчи-теримчилар ҳузурида бўлдилар. Хонандаларнинг дилтортар қўшиқлари, сўз усталарининг ҳазил-мутойибалари бир-биридан гўзал рақсларга уланди.

Тадбирда барча ҳашарчиларга эсдалик совғалари тарқатилди.