Янгиликлар

Бугун эрта тонгдан Тўда қишлоғи аҳлининг байрамона кайфияти икки ҳиссага ортди. Сабаби туманнинг 3 сектор ҳудудидаги ушбу қишлоғда 2 миллиард 778 миллион маблағ эвазига барча шароитларга эга бўлган замонавий таълим даргоҳи фойдаланишга топширилди.

Маросимда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исроилов, туман сектор раҳбарлари, қишлоқ нуроний оқсоқоллари ва ҳудуд ёшлари иштирок этишди.

Мактаб замонавий тус олганлиги билан биргаликда, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, уларни касб-ҳунарларга йўналтириш, чуқур билим олишига йўналтирилган ўнлаб таълим, спорт, санъат, ҳунармандчилик йўналишларидаги тўгараклар фаолияти учун шароит яратилди.

Тадбир давомида туман ҳокими Аъзамжон Султанов йиғилганларни муборак 30 йиллик шонли сана билан қутлаб таълим даргоҳига таклиф қилди.

Бугун Поп тумани 4 сектор ҳудудидаги сўлим Чодак қишлоғи аҳолиси учун чинакам байрам совғаси топширилди. Йиллар давомида қаровсиз бўлиб турган собиқ АГМК га қарашлик бўлган бўш турган бино ўрнида муҳташам маскан қад ростлади.

Муҳтарам Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифлари чоғида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан, бугун Поп тумани Чодак қишлоғида "ART SOFT HOLDING" МЧЖ томонидан умумий қиймати 9,3 миллиард сўм маблағ эвазига замонавий, барча қулайликларга эга бўлган тикувчилик корхонаси ўз иш фаолиятини бошлади.

Табиати сўлим бўлган пурвиқор тоғлар орасида жойлашган ушбу маскан ҳудуддаги 200 нафар бўлган ишсиз хотин қизларни ўз бағрига олди. Эндиликда улар муқим иш жой билан таъминланди.

Маросимда иштирок этган туман ҳокими Аъзамжон Султанов ўз сўзида - Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган барча бунёдкорлик ишлари фақат халқимизнинг розичилигини олишга қаратилганлигини таъкидлаб, ушбу қувончлик кун билан барчани табриклади.

Бугун эрта тонгдан Поп тумани Чодак ММТП ҳудудида ғалла, бошоқли дон экиш бўйича семинар бўлиб ўтди. Унда туман сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги нуроний оқсоқоллари, фермер хўжалиги ҳамда ММТП раислари иштирок этишди.

Дастлаб йиғилганлар яратгандан юртимиз фаровонлигини шунингдек 2022 йил ҳосили учун экиладиган ғалладан юқори ҳосилдорлик сўраб дуога қўл очилди ва жонлиқ сўйилди.

Семинар давомида иштирокчилар фермер хўжалиги даласида 2022 йил ҳосили учун ғалла ерини тайёрлаш, уруғни ерга сифатли қадаш ва уни ундириб олишгача бўлган жараёнлар, ниҳолларни парваришлаш ва мўл ҳосил етиштиришгача бўлган мавсум оралиғидаги ишларни ўз вақтида унумли ва сифатли адо этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар олдилар.
Попда 238 нафар фуқароларга 300 минг сўмдан жами 71 миллион 400 минг сўм маблағ байрам совғаси сифатида тарқатилди

Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Имомназаров иштирок этиб, вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати аъзоси, Наманган вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси И.Нажмиддиновларнинг тадбир иштирокчилари номига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбир сўнгида 238 нафар якка ёлғиз ва ўзгалар парваришига муҳтож кексалар, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда нуроний байналминал жангчилар ва жанговар ҳаракатларда ҳалок бўлган байналминал жангчилар ва уларнинг ота ёки оналарига 300 минг сўмдан жами 71 миллион 400 минг сўм миқдорда моддий рағбатлантириш маблағларини ўз эгаларига топширилди.

Попда Ўзбекистон либерал демократик партиясининг мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида байрам дастури бўлиб ўтди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Наманган вилояти Поп туман партия ташкилотининг очиқ осмон остидаги Ёшлар боғида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида янги форматдаги сайловолди тарғибот акцияси ва катта шоу-концерт дастури бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар партиянинг мақсад ва вазифалари, бугунги кундаги олиб бораётган фаолияти, жамиятдаги ўрни тўғрисида тўхталиб ўтишди.
Тадбир давомида маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга байрам кайфиятини улашди.









