Янгиликлар

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури бугун чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканларию қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Бугунги кунда Попда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бугун янгича қиёфа касб этаётган бу жойлар кишида гўё эндигина пайдо бўлганидек тасаввур уйғотади. Жумладан: “Обод қишлоқ” дастури доирасида Яккатутда 47-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносини бунёд этилмоқда, 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносини, Оила шифокорлик пункти, маҳалла фуқаролари йиғини биноси таъмирланиб, жами 6 миллиард 612 миллион маблағ эвазига замонавий ҳолатга келтирилди.

Бундан ташқари Поп туманида 6,85 км асфальт ётқизиш ҳамда 52,9 км шағаллаштириш жами 59,7 км масофада таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шунингдек 16,3 км 0.4-6-10 кВ янги электр узатиш тармоқлари қурилиб, 10 дона ҳар-хил қувватдаги трансформатор пунктлари ўрнатилди ва 87,1 км 0.4-6-10 кВ ҳаво тармоғи ва 31 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.



Бугун Поп туманида шу билан бирга, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ҳамда интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида Ёшлар агентлиги ташаббуси билан «Заковат» интеллектуал ўйинининг 1-босқичи ўтказилди.

Муросасиз тарзида бўлиб ўтган ўйинда
1.Тарғиботчилар жамоаси 2. Virtual group жамоаси3. Казбек жамоаси4. Шифонур жамоаси5. Юлдузлар жамоаси ўзаро беллашишди.
Биринчи тур натижаларига кўра Тарғиботчилар ҳамда Казбек жамоалари 6 баллдан тўплашиб 1-ўринни эгаллашди. Иштирок этган жамоалар эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Интеллектуал ўйин давом этади
Ўзбекистон Республикасида 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишда аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Мазкур Низом "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 202З-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 710-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнларида фойдаланиш учун мўлжалланган.
Унга кўра Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги 710-сон қарори билан тасдиқланган З.4-илова 4-шакл "Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотлами йиғиш бўйича саволнома" ҳамда З.2-илова 2-шакл "Шахсга оид саволнома" асосида амалга оширилади.
Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда Махсус ташкилотлар) ҳудудида жойлашган ҳар бир турар-жой бинолари ва ётоқхоналардаги шахсий уй хўжаликлари учун 3.1-илова 1-шакл "Турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати", зарурй бўлганда эса, аҳолини рўйхатга олиш варағининг бошқа шакллари тўлдирилади.
Янги ўқув йили бошланиши билан Поп туманида 2 миллиард 800 миллион маблағ эвазига бунёд этилган 25-умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Қишлоқ ёшлари учун чинакам байрам совғаси бўлган ушбу тадбирда Халқ таълим вазири ўринбосари Воҳобжон Ражапов, Поп туман ҳокими Аъзамжон Султоновлар иштирок этди.

Мазкур таълим масканида ўқувчиларнинг замонавий таълим олиши учун барча шароит яратилган. 310 ўринга мўлжалланган мактаб биносининг синф хоналари замон талаблари даражасида ўқув жиҳозлар билан таъминланди.

Маросимда сўз олган Халқ таълим вазири ўринбосари иштирокчиларини янги таълим маскани ҳамда биринчи қўнғироқ байрами билан табриклаб, 1-синф ўқувчиларига Президент совғаларини тантанали равишда топширди ва мустақиллик дарсларида иштирок этди.

Туман ҳокими Аъзамжон Султановнинг айтишича, тумандаги барча мактаблар пандемия шароитида белгиланган санитария-эпидемиологик қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда янги ўқув йилини бошлашди.
70 мактаб: кеча ва бугун ёхуд чекка қишлоқда қисқа муддат ичида муҳташам бинога айланган таълим маскани.










