Дарҳақиқат спортчиларимиз барча нуфузли мусобақалар – Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида юқори натижаларга эришиб келмоқда.

Бугунги кунда поплик спортчиларнинг қўлга киритилаётган ютуқлар салмоғи йилдан-йилга ошиб бормоқда. Сабаби, туманда ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, Ватанимиз обрўсини янада юксалтиришнинг муҳим омили бўлган – спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Айни дамда туманнинг чекка қишлоғи саналган Кенагасда Юнон рум кураши бўйича халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Унда нафақат Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари балки қўшни Қирғизистон Республикаси спортчилари ҳам куч синашишмоқда.

Ушбу беллашувда иштирок этаётган Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов ўз нутқида барча иштирокчиларга омад тилаб мусобақани очиб берди.

Дархақиқат хонадонларимиз файзи ва барчамизнинг ҳаётимизда катта ўрин тутувчи кексаларга ҳурмат кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кўмак бериш, шунингдек, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган ушбу ҳафталик вилоятимизда юксак савияда бўлиб ўтмоқда.

Бугунги бўлиб ўтган тадбирда туман маданият соҳасида фаол иштирок этган бир гуруҳ маданият вакиллари, нуроний отахону онахонлар, маҳалла фаоллари, туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда маданият фахрийларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллиги эътироф этилди. Устозларнинг бой тажрибалари ёшларга ўрнак сифатида тилга олинди.

Учрашув аввалида туман ҳокими мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида кечаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусан туман секторларида қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида туман раҳбари аҳоли билан самимий мулоқотда бўлди. Улар томонидан билдирилган таклиф ва камчиликлар алоҳида эътиборга олинди. Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадларига қаратилган амалий ишлар фуқароларда мамнуният, миннатдорлик ҳиссини -уйғотди.

Айтиш жоизки, Яккатутда "Обод қишлоқ" дастури бўйича қисқа муддат ичида ички йўлларни асфальтлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ободонлаштириш, томорқа деҳқончилигини ривожлантириш саъй-ҳаракатлари уюшқоқлик билан бажарилди.

Айни дамда Поп туманида Адлия бўлими ташаббуси билан ўтказилаётган "САЙЛОВ КУБОГИ" да ғолиб жамоалар муносиб рағбатлантирилмоқда.

Унга кўра: ✅3 ўринни 8-мактаб жамоаси ✅2 ўринни 6-мактаб жамоаси ✅1 ўринни 67-мактаб жамоаси эгаллади.

Беллашув сўнгида сўз олган туман Адлия бўлими бошлиғи Азамат Жўраев ғолиб жамоаларни табриклаб, бу каби мусобақалар спортнинг барча турлари бўйича ўтказиб борилишини таъкидлаб ўтди ҳамда иштирокчиларга эсдалик совғаларини топширди.

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:

-аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;

-шаҳарларни ва бошка аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;

-аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;

-ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.