Туманда 2024 йил пилла ҳосилини етиштириш учун 262 та фермер хўжаликлари ва 287 нафар касаначилар билан 3021 қути ипак қурти парваришлаб, 206,1 тонна пилла етиштириш режалаштирилган.

Бугун бўлиб ўтган маросимда Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов, МТП раислари, "Поп агропилла" МЧЖ, имом хатиблар иштирок этиб, яратгандан Юртимиз тинчлиги, аҳоли фаровонлигини, бошлаган ишларимизни хайрли барокотли қилиб, пилла ҳосилларимизни мўл бўлиши учун дуога қўл очилди ва жонлиқ сўйилди.

Суҳбат давомида масъуллар билан Ипак қурти боқувчиларига шароитлар яратиш ва қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки мамлакатимизнинг табиий иқлим шароити апрелдан то ноябрь ойларигача қурт боқиш имконини беради. Ипак қуртининг баҳорги қурт боқиш даврида ташқи муҳитнинг турли ўзгарувчан ноқулай шароитларига чидамли бўлиши энг аввало парваришланаётган даражасига боғлиқ.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ушбу ойда халқимизнинг меҳр-мурувват, оқибат ва саховат, ўзгаларга кўмак қўлини узатиш, йиқилганни суяш каби фазилатлари ҳар доимгидан-да кенгроқ намоён бўлади. Бу Президентимиз томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ҳимоя сиёсатига ғоят ҳамоҳангдир.

Бугун Поп тумани "Кичик Хўжаобод" жоме масжидида, қўли очиқ, саховатпеша инсонларимиз ташаббуси билан хайру саховат карвони ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Хатамов, вилоят бош имом-хатиби М.Аббаситдинов, туман ҳокими А.Султанов, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Рамазон ойида бундай эзгу амаллар ҳажми янада кенгайгани, Кексалар, беморлар, боқувчисини йўқотган инсонлар, ота-она меҳридан бебаҳра қолганлар ҳолидан хабар олиш борасидаги ишлар қамрови янада ортганини таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг ногиронлиги бўлганлар, ёлғиз кексалар ҳамда кам таъминланган оилаларга меҳр-мурувват улашиб, беморларнинг ҳолидан хабар олинди.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Поп тумани 3-сектор ҳудуди Янги Хўжаобод маҳалласида яшовчи Рустамали ака Абдураҳмоновнинг рўзғори тўкин, фаровон ва бунинг боиси шу ҳудуд аҳлига яхши маълум.

Мазкур хонадон вакиллари яхши яшаш учун имкониятни аввало ичкаридан қидиришган, тасарруфидаги томорқадан оқилона фойдаланишган. Ҳар мавсумда оила бюджетига келаётган 20-25 миллион сўм даромад ҳам шу саъй-ҳаракат ортидан.

— Харидор ҳам кўп. Сотилмай қолмайди. Гуллар тури 15 хилдан ошади, нави эса бундан ҳам кўп. Бугун маҳаллада бу оиладан ўрнак оладиган кишилар ҳам талайгина дейди, — маҳалла раиси Қосимхон Тошхўжаев.

Дарҳақиқат, хонадон фаолияти билан танишиш асносида гувоҳ бўлдикки, ҳовлида бўш жой деярли йўқ. Оила аъзоларининг асосий иш жойи - 2,5 сотих майдонни эгаллаган иссиқхона. Меҳнатни фақат катталар қилмайди, уларга фарзандлар ҳам яхшигина ёрдамчи бўлиб қолган.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Поп туманида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли меҳнатга жалб қилиш бўйича жойларда учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Унда «Асакабанк», «Микрокредитбанк» ҳамда «Агробанк» республика вакиллари, Поп тумани ҳокими, тадбиркорлар ва ОАВлари вакиллари иштирок этишди.

Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда банк мижозлари фаолиятларини ривожлантириш, кўпроқ ва яхши иш ўринлари яратиш, янги лойиҳалар учун кредитлар ажратилиши, имтиёзли кредитлардан қандай фойдаланиш, кредит тўловлари, банк ва мижозлар масалалари ўртага ташланди.

100 дан ортиқ тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот давомида туман ҳокими банк масъулларига “Мижозбай” иш ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Хамдамжон Парпиев бошчилигидаги 9-сонли мактаб «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остидаги хайрия ҳашарида 34-сонли мактаб жамоаси ҳам фаол қатнашмоқдалар!

Бугун юртдошларимиз аҳиллиги, бирдамлиги билан маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ободонлаштирилмоқда.

Ободонлаштириш ишларида Поп тумани 3-сектор ҳудуди бўлган 9-сонли мактаб жамоаси хар йилгидан-да фаол ҳаракат қилишиб таълим муассасасини энг гўзал масканга айлантиришди. Бугун мактабга 1000 тупдан зиёд турли хилдаги гуллар ва 100 дан ортиқ манзарали кўчатлар ўтқазилди.

Аждодлардан мерос бўлиб келаётган қадриятларни улуғлайлик!

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.