Бугун Поп тумани ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғи Аъзамжон Султанов Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган куни муносабати билан соҳа вакиллари билан учрашди.

— Касбингизда шараф ва масъулият бирдек эканлиги боис мард, жасур ходимларимизни, жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнингизни эътироф этган ҳолда Фуқаро муҳофазаси тузилмаси аъзоларини касб байрамлари билан яна бир бор табриклайман! Сизларга соғлик, сабр-бардош, туганмас қатъият, мардонавор ютуқлар ва натижалар тилайман. Кўтаринки кайфият ва сўнмас ирода сизларни тарк этмасин! — дейди туман ҳокими табрик сўзида.

Тадбир давомида фуқароларни ҳимоялашда ушбу масъулиятни чуқур англаган ҳолда сидқидилдан ҳаракат қилиб, ҳудудини муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун бир гуруҳ ходимлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек тадбир давомида кўп йиллар давомида фуқаролар муҳофазаси учун хизмат кўрсатишда сидқидилдан меҳнат қилган ходимлар тантанали нафақага кузатилди.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Поп тумани “Чиғаноқ” маҳалласида 22-сонли ОШП реконструкция қилинмоқда.

Инвестиция дастурига асосан, Поп тумани "Чиғаноқ" маҳалласи ҳудудида оилавий шифокорлик пунктини реконструкция қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

"Истиқлол Жавоҳири” МЧЖ томонидан ҳозирда 2536,0 миллион сўм маблағ эвазига қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу қурилиш-пудрат объектларида жамоатчилик назорати ўрнатилган.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бугун Поп тумани ҳокимлигида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Унда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилар, тижорат банклари ва тегишлилиги бўлган соҳа вакиллари иштирок этди.

Учрашувда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар, уларга тақдим этилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида батафсил тўхталиб, бунда фақатгина ҳалол меҳнат билан виждонан хизмат қилиб билдирилган ишончни оқлаш лозимлиги яна бир бор уқтирилди.

Шунингдек хуфиёна иқтисодиёт ва коррупция ҳолатларига қарши кескин курашиш, нолегал тадбиркорлик фаолиятларини атрофлича ўрганиб легаллаштириш борасидаги ишлар кўламини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Жараёнда мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, жойларда ўрганишлар олиб бориш учун ишчи гуруҳлар тайинланди ва чора тадбирлар белгилаб олинди.

Поп тумани ҳокимли Ахборот хизмати

Учрашувда аҳоли ва тадбиркорларнинг табиий газ ва электр таъминоти, турар жойлари учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, аёллар ва ёшлар дафтарига киритиш, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам олиш масаласида 42 дан ортиқ мурожаатлари тингланди. Шундан 8 та масала жойида қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, фуқароларнинг соғлиқни сақлаш, ҳуқуқий, ижтимоий-маиший масалалардаги аризалари ҳам тингланиб, ижроси назоратга олинди.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Республика ишчи гуруҳи вакиллари Поп тумани Марғизор маҳалласи ҳудудидаги «Мурувват» уйида ташкил этилган "Шукрона Шерхон МЧЖ" касбга ўқитиш, ишлаб чиқариш мономаркази фаолияти билан танишди.

Туманда ногиронлиги бор шахсларни ижтимоий ҳаётга интеграция қилиш бўйича сезиларли ишлар олиб боряпмиз. Асосий мақсадимиз ногиронларни чеккага чиқариб қўйиш эмас, уларга давлат сифатида шароит яратиб бериш. Агар уларнинг салоҳиятини ошириши, қизиқишлари билан шуғулланиши, ўқиши, яшаши, эркин ҳаракатланишига имкониятлар яратсак, жамиятда ўз ўрнини топади.

Эзгу ва хайрли ишга қўл урган поплик «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони соҳибаси Наргиза Давронова ўзгача ҳаяжонда. Фаолиятим давомида энг савобли бўлган ишга қўл урдим дея ўз қувончи билан ўртоқлашди.

Эндиликда маскандаги беморлар касб ўрганади, имконияти чекланганига қарамай шу муассасадан туриб ўз оилалари учун даромад олиб киради. Жамиятда ўз ўрни борлигини ҳис қилади.

Шунингдек ишчи гуруҳ вакиллари масканда даволанаётган беморлар билан суҳбатлашди. Улар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати