2022 йил 1 январь ҳолатига Cтатистика органларига тақдим этиладиган «Мактабгача таълим ташкилотининг» 1-maktabgacha ta’lim shakli (йиллик) давлат статистика ҳисоботини 2022 йил 18 январдан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0» (hisobot.stat.uz) дастури орқали, электрон рақамли имзо (ЭРИ) дан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

Поп туман статистика бўлими.

2022 йил учун статистика кузатув шакллари Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 2 декабрдаги  53-сон қарори билан тасдиқланди.

Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 2 декабрдаги  53-сон қарори билан тасдиқланган, 2022 йил учун статистика кузатув шакллари Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида қуйидаги манзил бўйича жойлаштирилди: http://test.lex.uz/docs/5743046.

Ушбу статистика кузатув шакллари респондентлар учун мўлжалланган бўлиб, 2022 йил даврлари учун тақдим этилади.

Шуни эслатиб ўтамизки, кузатувлар электрон шаклларни интернет тармоғи орқали eStat ахборот тизимидан (https://my.stat.uz/uz/) фойдаланилган ҳолда тақдим этиш ҳамда статистика органлари томонидан планшет кузатувларини ташкил этиш орқали ўтказилади.

Поп туман статистика бўлими.

Ўзбекистон Республикасининг "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 690-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ  Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 11 октябрдаги 10-мб-сон “2022 йил учун статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори (2021 йил 25 ноябрда 3334-сон билан Адлия Вазирлигида Давлат рўйхатдан ўтказилган) қабул қилинди.

Мазкур қарор 2022 йил 1 январдан эътиборан кучга кирди.

Шуни эслатиб ўтамизки, барча статистика ҳисоботи шакллари интернет тармоғи орқали e-Stat ахборот тизимидан (https://my.stat.uz/uz/) фойдаланилган ҳолда электрон шаклда тақдим этилади.

Поп туман статистика бўлими.

Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов Халқ қабулхонаси мудири ҳамда 3 сектор раҳбари билан биргаликда Тўда ва Янги Тўда маҳалласидаги хонадонларда бўлди.

Туман раҳбари маҳалла аҳолиси билан мулоқоти давомида уларнинг яшаш тарзи, ўзини ўзи банд қилиш борасида билдирган таклифлари бўйича мутасаддиларга топшириқлар бериб барча олиб борилаётган амалий ишлар инсон қадри тамойили асосида олиб борилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек сектор раҳбарлари аҳолининг тоза ичимлик суви билан боғлиқ бўлган мурожаатлари юзасидан олиб борилган ишларни кўздан кечирди.

Ҳозирда Эски Тўданинг "Фурқат" ва "Сайёра" кўчалари аҳолисининг мурожаатлари ижобий ҳал қилиниб тоза ичимлик суви билан таъминланган, шу билан биргаликда туман раҳбари маҳалланинг бошқа кўчаларига ҳам ичимлик суви тармоғи тортиш бўйича лойиҳалар тайёрлаш барча зарурий чораларни кўриш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ташкил этилганлигини 30 йилига ҳамда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Шарқий Ҳарбий Округи Наманган Горнизони Ғурумсарой ҳарбий қисмларидан бирида Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ҳамкорлигида "Мен ғолиб" шиори остида ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа 2 босқичда, 10 ёшгача ва ундан юқори ёш тоифасида бўлиб ўтди. Шунингдек, ҳарбий қуроллар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Мусобақа натижасига кўра ғолибликни қўлга киритган жажжи болажонларга мутасадди раҳбарлар ва ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.