Янгиликлар

Уйғурсойдаги муҳташам масканга айланган Маданият биноси

Барча шароитларга ега бўлган бинонинг иккинчи қаватида "IT-SCHOOL" ва "VIRTUAL GROUP" ҳамда муҳташам Кутубхона бўлиб, китоблар сони 2,5 минг тани ташкил этади ва 40 нафар ёшлар бир вақтда китоб билан ишлай олади.


Айни дамда Қораўзак тумани “Ак. С. Камалов” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли учун "Дўстлик" байрам дастури ташкил қилинди. Катта тантанага айланган хайрли тадбирда ҳудуд аҳолиси учун Наманган совғалари, маиший техникалар шунингдек, ёш авлодга ўзини ўзи банд қилиб даромадга эга бўлиши учун тикув машиналари, компьютер жамланмалари тақдим этилди.

Муҳтарам Президентимизнинг ислоҳотлари натижасида, эртанги кунга катта ишонч билан яшаётган мард ва матонатли қардошларимизнинг оғирини енгил, мушкулини осон ва қалбларига оз бўлсада хурсандчилик олиб кирган бўлсак - демак, бугунги ишимиз хайрли деб биламан, — дейди Қораўзакда меҳмон бўлиб турган Поп туман ҳокими Аъзамжон Султанов.

Жараён давомида делегация ушбу маҳалладаги моддий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонида бўлишди. Ташрифдан кўз ёшларини тия олмаган Ойгул ая Юсупбекова меҳмонлар билан мароқли суҳбатда бўлди. Юрт тинчлигини Яратгандан сўраб қўлларини дуога очган 75 ёшни қаршилаган онахон бу каби эътибор учун Президентимиз бошчилигидаги барча раҳбарларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Қорақалпоғистон халқининг оғирини енгил, мушкулини осон қилишга қаратилган бу эзгу ва хайрли ишларни бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади.

Мaмлaкaтимиздa ёш aвлoд тaълим-тaрбиясигa қaрaтилaётгaн улкaн эътибoр сaмaрaси ўлaрoқ, xaлқaрo миқёсдa Вaтaнимиз шaрaфини мунoсиб ҳимoя қилишгa қoдир ёшлaр сaфи тoбoрa кeнгaйиб бoрмoқдa.

Aйниқсa, турли спoрт мусoбaқaлaридa ғoлибликкa эришгaн йигит-қизлaримиз шaрaфигa юртимиз бaйрoғи бaлaнд кўтaрилмoқдa. Aнa шундaй лaҳзaлaрдa қaлблaримиздa Вaтaн туйғуси янaдa кучлирoқ жўш урaди, xaлқимизнинг сaлoҳияти, кeлaжaгимизгa ишoнч янaдa мустaҳкaмлaнaди.

Ёшларимизда Вaтaнимизнинг шaъни, xaлқимизнинг ғурур вa ифтиxoрини ўзида акс эттирган давлат баёроғига нисбатан муҳаббатини кучлироқ шакллантириш мақсадида, бугун Поп тумани 1-сонли касб-хунар мактаби раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида “Байроғим-ғурурим,фаҳрим” номли тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида таълим маскани ўқувчилари давлат байроғини яратилиш тарихини саҳна кўринишлари билан ёритиб, байроқнинг давлат рамзларидан бири сифатида нечоғлик буюк аҳамиятга эга эканлигини шеърий чиқишлари билан тавсифлаб беришди.

Жараёнда Байроғим - ғурурим, фахрим шиори остида касб-хунар мактаби ўқувчилари ўртасида спорт мусобақалари ташкил қинди ва ғолиблар ўқув юрти маъмурияти томонидан муносиб тақдирландилар

Поп тумани ҳудудларида иш фаолият олиб бораётган имом-хатибларимизнинг ташаббуси билан Хазратибоб зиёратгоҳига 150 туп арча кўчатлари экилди

Поп тумани 1-сектор ҳудудида 98 нафар фуқарога 980 дона паррандалар беғараз тарқатилди

Асосий мақсад - бугунги кунда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда даромад манбаини яратиш, меҳнатга лаёқатли аҳолини ўзини-ўзи банд қилиш ва шу орқали камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Айни дамда 1-сектор ҳудудидаги "Темир ҳамда Аёллар" дафтари рўйхатида бўлган 98 нафар фуқароларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан ҳар-бир оиланинг даромадини ошириш мақсадида 10 донадан жами 980 бош паррандалар беғараз тарқатилди.

Ҳозирда туманнинг 1 ва 2- сектор ҳудудида "GOLDEN EGG OF NAMANGAN" МЧЖ томонидан олиб келинган жами 1620 дона парранда 162 нафар фуқарога тарқатиб берилди.








