Янгиликлар
Дарҳақиқат, саломатлигимиз посбонларини қанча эъзозласак кам. Бу борада муҳтарам Президентимизнинг айнан тиббиёт тизимида олиб бораётган изчил ислоҳотлари бунинг ёрқин мисолидир. Биз шу кунларда миллий тиббиёт тизимида мисли кўрилмаган ўзгаришларни гувоҳи бўлиб турибмиз.

"Беморларни нафақат дори-дармон, балки ширин сўз, қайноқ меҳр билан дарддан фориғ этишга, малҳам бўлишга шошилган сиздек жонкуяр инсонлар учун мана шундай эъзозу эҳтиромлар ярашади", дейди туман раҳбари Аъзамжон Султанов.

Бугунги байрам дастурида иштирок этган туман сектор раҳбарлари барча соҳа вакилларини халқ дардига дармон бўлишларида куч-қувват тилаб ўз совғаларини топширишди.

Маданият бўлими вакиллари томонидан куй-қўшиқлар янграб байрам дастури юқори кайфиятда ўтказилди.
Чекка ҳудудларда миграциядан қайтган хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб, бартараф этилмоқда

Айни дамда Поп тумани Баркамол авлод масканида вилоят ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова миграциядан қайтган хотин-қизлар билан учрашиб, улардаги мавжуд муаммоларни ўрганмоқда.

Учрашувда ишсиз аёлларни касб-ҳунарга ўқитиб, бандлигини таъминлаш, уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаб, субсидия асосида уй-жой билан таъминлаш, соғлигида шикояти бўлган аёлларни бепул даволаш чоралари кўрилди.

Шунингдек туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда соғлиқни сақлаш бўлими масъул ходимларига мазкур фуқаролардаги масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, қурилиш-ободонлаштириш ишларини ўтказиш, аҳолини турмуш шароитларини яхшилаш бўйича Поп туманида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, айни дамда Поп туманининг Чинор маҳалласи ички кўчаларида масъул идора ва ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу каби йўлларни таъмирлаш ишлари туманнинг энг оғир 16 та ҳудудида бошланган бўлиб ҳозирда 26 километр масофадаги шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Олиб борилаётган жараёнларда иштирок этаётган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерали Қосимов куз-қиш мавсумида аҳолининг кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни тезликда бартараф қилиниши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳозирда йўлсозлар томонидан махсус техникалар ёрдамида жараён давом эттирилмоқда.
Попда меҳмон бўлиб турган Наманган шаҳри ҳоким ёрдамчилари айни пайтда 2-сектор ҳудудидаги "ZAMIN GREEN-WORLD" МЧЖ томонидан ишга туширилган замонавий иссиқхона комплекси билан танишмоқда.

🔰Ушбу умумий қиймати 61,6 млрд. сўм бўлган, 7 гектар майдонда эга Гидрополника усулидаги замонавий иссиқхона комплексида 100 нафар доимий, 150 нафар мавсумий иш ўринлари яратилиб, аҳолининг бандлиги таъминди.

🔰Шу билан биргаликда туманда озиқ-овқат маҳсулотлари узлуксизлигини таъминлаш ва нарх-наво барқарорлини таъминлашга ва экспорт салоҳиятини ошиши кўзда тутилди.

Республикамизнинг барча ҳудудларида «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида 20 октябрдан 1декабргача кучат экиш буйича «долзарб 40 кунлик» қизғин давом этмокда.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, «Долзарб 40 кунлик» га муносиб ҳисса қўшиш максадида Поп туманида ҳам бир мунча ишлар амалга оширилмокда.

Жумладан, 7 ноябр куни туманда прокурор секторига карашли Водий ММТП ҳудуддидаги маҳалла ва фермерлар дала қирғоқларини обод килиш, кўкаламзорлаштириш учун тут, тол, терак қаламчалари ва тут, ток, арча ва манзарали кўчатлар экиш буйича кўргазмали семинар ўтказилди.
Кучат экиш ишларида корхона ва ташкилот раҳбарлари, фермерлар кенгаши ходимлари ва ҳудуддаги фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этишди.








