Янгиликлар

Бугун Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов Янгиер маҳалласи ҳудудидаги янги кўчалардан бирида бўлди. Ҳозирда номсиз бўлган ушбу кўчанинг ҳар-бир жойини, хонадонларни кўздан кечириб аҳоли билан мулоқотда бўлди.

— Умидсиз яшамаслик керак, мустақил диёримизда яшаётган ҳар-бир фуқаро бахтли яшашга ҳақли дейди туман ҳокими аҳоли билан суҳбат чоғида. Аввал кўчага яхши ном берамиз ва номига муносиб қилиб ҳудуд инфратузилмаларини яхшилаймиз.

Учрашув давомида фуқароларнинг мурожаатларига қараб қилиниши зарур бўлган камчиликлар рўйхатга олинди. Унга кўра кўчанинг йўлини таъмирлаш, ичимлик суви муаммосини ҳал этиш, янги электр кабеллари тортиш. Ушбу мурожаатларга тегишлилигига қараб мутасаддилар жалб қилинди. Ижроси назоратга олиниб муддатлар белгиланди.

Ўрганиш давомида туман раҳбари хонадонбай юриб аҳоли билан суҳбатлашиб фуқароларга ижтимоий мажбуриятлари бўйича эътиборлироқ бўлишга чақирилди. Инсоннинг дунёга келиши, шахс сифатида камол топиши, фарзандларни вояга етказиш, миллий урф-одат ва тарихий анъаналарни давом эттириш, тўйлар қилиш айнан уй-жойда амалга оширилади.

— Бугуннинг ўзида биз учун жудаям зарур бўлган бир қатор камчиликлар ўз ечимини топди. Аҳолининг кайфияти кўтарилди, бу ишларнинг бажарилишини биз байрам совғасидек қабул қилдик, — дейди ҳоким ёрдамчиси Жавлонбек Сатторов.



Бугун Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султановнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Ташкил этилган қабулда юздан зиёд фуқароларимиз туман раҳбарига ва тегишли бўлган мутасаддиларга ўз мурожаатлари билан юзланишди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан, соғлигини тиклаш, кредит, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Жумладан қабул жараёнида 51 та мурожаат юзасидан ўрганишлар бошланди, 43 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунчалар берилди ва 27 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Шунингдек 2 та маҳалла фуқаролари йиғини вакилларининг мурожаатлари ҳам эътиборга олиниб ўз ечимини топди.

Жараёнда туман ҳокими, ўринбосарлар тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари мурожаатларни ҳал этиш юзасидан чоралар белгилади ва муддат талаб этиладиган сўровлар мутасаддилар томонидан назоратга олинди.

Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.
11 декабрь куни Давлатобод туманида жойлашган маданият марказида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

2022 йил бошқа соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам Наманган вилояти учун том маънода баракали ва омадли келди. Хирмонлар кўкка юксалиб, халқ дастурхони ноз-неъматга тўлди.

Тадбирда сўз олган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков соҳа ходимларининг бугунги катта байрам – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни “Ҳосил байрами” билан йиғилганларни табриклади.

Тантанали маросимда бир гуруҳ фаолларга "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси", "Илғор фермер", "Намунали томорқачи" ва "Меҳнаткаш деҳқон" кўкрак нишонлари, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Вилоят раҳбари Шавкатжон Абдуразоков жорий йил қишлоқ хўжалигида салмоқли, самарали бўлганини таъкидлади. Пахта, ғалла ва пиллачиликда яхши натижаларга эришилгани, мева-сабзавотчиликдаги ютуқлар, алоҳида эътироф этилди.
Бу йил вилоятда 465 минг тоннадан ортиқ ғалла, 222 486 минг тонна пахта, 1 млн 120 минг минг тонна сабзавот, 492 минг тонна картошка, 108 минг тоннадан зиёд полиз маҳсулотлари, 310 минг тонна мева, 137 минг тонна узум, 2030,9 тоннадан ортиқ пилла, 132 минг тонна гўшт, 578 минг тонна сут, 489 миллион донадан ошиқ тухум тайёрланди. Ҳар бир йўналишда белгиланган режани ортиғи билан бажаришга эришилди, ҳосилдорлик ва самарадорлик ўтган йилга нисбатан сезиларли ошди.
Маълумот ўрнида, байрам муносабати билан бугун вилоятимизда улоқ-кўпкари мусобақаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ва Республикамизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтмоқда.

Барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни шу юрт, ушбу заминда яшаётган ҳар бир инсон учун ўзгача фахр-ифтихор ва юксак ғурур билан нишонланадиган табаррук айём ҳисобланади.

Тантанали тадбирда туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, фаол ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Унда сўз олган туман ҳокими Аъзамжон Султанов ўз муҳтарам Президентимиз бошчиликларида юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, Конституция билан белгилаб берилган ҳуқуқларимизнинг тўла таъминланишини мақсад қилганлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлиши муносабати билан таъсис этилган эсдалик кўкрак нишонлари билан тақдирланган наманганлик фаолларга эсдалик нишонлари топширилди.

Гулбаҳор опа неча йилларки тақдирни оғир синовларига бардош бериб 4 нафар фарзандни вояга етказиб келмоқда. Бугунги кунда турмуш ўртоғининг хасталикка чалингани эса ушбу хонадон турмушини янада оғирлаштирди.

— Доим яратгандан сўрардим, турмуш ўртоғимнинг дардига шифо беришини ва фарзандларим келажагини, — дейди Учуйли маҳалласи фуқароси Гулбаҳор опа Қўзибоева.

Бугун туман ҳокими Аъзамжон Султанов маҳалла фаоллари билан ҳудудни кўздан кечирар экан ушбу Раҳмоновлар хонадонида бўлди, оила билан суҳбати давомида хасталикка чалинган хонадон эгасига керакли бўлган тиббий хизматларни кўрсатиш учун тиббиёт масъулларига топшириқлар берди.

Шунингдек ҳозирда тушкун кайфиятга тушиб қолган оила учун туман ҳокимлиги ва саховатпеша тадбиркор томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, ўтин ва кўмир маҳсулотлари етказиб келинди. Бу каби эътибордан кўзлари ёшланган хонадон эгаси - аввало юрт тинчлигини ҳамда юртбошимизни олиб бораётган ислоҳотларига ривож сўраб дуога қўл очди.








