Янгиликлар
Наманган вилоятининг саноати қанчага ўсди?

2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Наманган вилояти бўйича саноатда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 4 379,7 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 9,1 % га ўсди.

Юртбошимиз томонидан «Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан захарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, марифат ўрнини жахолат эгаллашига йўл қўймаймиз» деб айтган фикрлари ўз касбимга нисбатан янада маъсулиятни оширди десам муболаға бўлмайди.
Юртимизда ёшларга яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланган холда туманимдаги уюшмаган ёшлар ва таълим муассаларида тахсил олаётган ёшларни бўш вақтини мазмунлм ташкил этиш хамда "Келажак касблари" га кенг жалб этиш орқали хаёт йўлларни топишда кўмакчи бўламиз.
Биз Ёшлар ишлари агентлиги ходимлари мурожаатномада келтирилган вазифаларни амалга оиширишга,унда илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни хаётга изчил тадбиқ этишга доимо тайёрмиз.

Куз-қиш штаби орқали келиб тушган мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

Поп тумани 4-сектор ҳудуди бўлган Хонаобод маҳалласида янги ўрнатилган бетон таянчларга кабел симлари тортилиб, монтаж қилиш ҳамда аҳоли хонадонларига улаш ишлари олиб борилмоқда.



Инсонларга меҳр ва шодлик улашиб яшаш ҳар бир мусулмонга хос фазилат. Ҳозирда юртимизнинг барча жабҳаларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олиниб, уларнинг дилларига шодлик улашилмоқда.

Айни дамда Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Музаффар Нуъмановлар ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бориб уларнинг холидан хабар олмоқда.

Пиллакаш маҳалласи Асалчи кўчасида истиқомат қилиб келаётган 1-гуруҳ ногирони Нурилло ака Ҳасанов кутилмаганда хонадонига келган меҳмонларни кўзида ёш билан қарши олди. Жисмоний имконияти чекланган хонадон соҳиби ногиронлик аравачаси ва турли кўринишдаги ижтимоий кўмаклардан баҳраманд бўлиб, қўлларини дуога очиб чексиз миннатдорчилик изҳор қилди.

— Баҳорга чиқиб фарзандингизни тўйини биргалашиб қиламиз, хонадонингизга келин олиб фарзандларингизни, набираларингизни раҳатини кўринг, — дейди туман ҳокими.

Бугун Поп туманида "Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз” шиори остида спортнинг “Муай-тай” тури бўйича 2008-2009, 2010-2011, 2012-2013 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Поп тумани ҳокими кубогининг туман очиқ биринчилиги ўтказилди.

Ушбу мусобақада ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, «Муай-тай» спорт тури бўйича фаолият кўрсатаётган мураббийлар иш тажрибасини оммалаштириш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш мақсад қилинган.

Ўтказилган туман биринчилигида Поп туманининг 2-сонли спорт мактаби ёш муай-тайчилари ҳамда вилоятининг 8 та туманларидан келган ёш спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борди.

Мусобақада иштирок этган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерали Қосимов ўз сўзида барча иштирокчиларга омад тилаб, келгусида жаҳон ареналарида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига тилак билдирди.








