Бугунги кунда Поп туманининг ёшлари ҳар-бир спорт тури бўйича мамлакатимиз ҳамда жаҳон ареналарида юқори марраларни забт этиб келаётганлиги барчамизга маълум.

Айни дамда ёш спортчиларимизни янада илҳомлантириш мақсадида 1-сонли спорт мактабига футболимиз юлдузлари Ўзбекистон Олий лига АГМК клуби дарвозабони Ботирали Эргашев ҳамда Нефтчи клуби ярим ҳимоячиси Аббос Ғуломовлар ташриф буюрди ва ёшлар билан учрашиб, самимий мулоқотда бўлдилар.

Учрашув давомида футболимиз юлдузлари ўзларининг спортдаги ҳаёт йўллари, турли синовлар ҳақида гапириб ёшларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Шунингдек мулоқот давомида меҳмонлар ўзларининг совғаларини бўлажак юлдузларимизга яхши ниятлар билан топширишди.

Поп туманида 2023 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш мақсадида вегетация даврида агротехник тадбирларни ўз муддатларида, сифатли қилиб амалга ошириш тадбирларини ўтказиш бўйича ўқув семинар ташкил қилинди.

Ўқув семинарда Поп туманидаги қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва корхоналари, кластер раҳбарлари, барча йўналишдаги фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда дастлаб туман ҳокими Аъзамжон Султанов бугунги кунда муҳтарам Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига шунингдек, фермерларга яратилаётган имкониятлар, енгиллик ҳамда қулайликлар берилаётганлиги ва бу борада тизимда улкан ютуқларга хусусан жорий йилнинг ўзида биргина Поп туманида юқори натижаларга эришилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек жараёнда иштирок этаётган қишлоқ хўжалиги соҳасининг масъуллари томонидан иштирокчиларга тизимда билим ва инновациялар ҳақида тушунчалар бериб келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш вегетация даври, агротехник тадбирлар бўйича зарурий маълумотлар берди.

“25-ноябрь Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”

Ушбу сана муносабати билан Поп тумани “Баркамол авлод маркази”да йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Эргашева, Поп тумани ИИБ ХПМБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант Ш.Сатторова, туман марказий поликлиникаси бошлиғи Ф.Умарова, туман Адлия бўлими, тумандаги ҳуқуқий маслаҳат маркази вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда туман миқёсида жорий йилнинг 10 ойида тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш кафолатлари, уларни бандлигини таъминлаш, уларга субсидиялар ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида тушунчалар берилди.

Янги Ўзбекистон массивида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Поп тумани Миришкор МФЙ худудидаги "Янги Ўзбекистон массиви"да "Поп Дизан Қурилиш" МЧЖ ва "Ғолиб Хожи ЭР" Х/К томонидан 4 дона кўп қаватли Уй-жойларни қуриш ишлари давом эттирилмоқда.

Хозирда кўп қаватли уйларнинг 2-қаватини қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан бир қаторда 360 ўринли мактабгача таълим ташкилотини қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Ушбу амалий ишларни сифатли олиб борилишида кенг жамоатчилик, депутатлар Кенгаши ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини назорати ўрнатилган.

Туманда маънавий-маърифий ишларни олиб борилиши қандай?

Айни дамда Поп тумани ҳокимлиги котибият Кенгаш фаоллар залида туманда маънавий-маърифий ишларни олиб борилиши ва бу борадаги тарғибот тадбирлари хусусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ф.Примназаров тизимда олиб борилаётган ишлар, ҳудудлардаги тарғибот дастурлари тўғрисида маълумот бермоқда.

Матбуот анжуманида соҳага тегишли вакиллар, партиялар, нашриёт ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. Жараёнда иштирокчилар томонидан, бажарилган ва келгусидаги режалар борасида савол-жавоблар бўлиб ўтмоқда.