Янгиликлар
“Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мираманович Мирзиёев томонидан Ўзбекистон парламенти ва халқига бўлган Мурожаатномасини тингладик.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилди. 2 соат 25 дақиқа давом этган тадбирда давлат раҳбари кўплаб соҳалар бўйича ташаббусларини билдирди.
Президент бугунги дунёда инсоният ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечираётганини таъкидлади. Ер юзидаги иқлимнинг кескин ўзгариши, сув ва табиий ресурслар камайиши билан боғлиқ муаммолар катта хатарларга айланмоқда. Халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб, қарама-қаршилик ва можароларнинг ортиши барқарорлик ва ривожланишга жиддий хавф солмоқда.
Президентнинг 2023 йилга мўлжалланган Мурожаатномасининг муҳим йўналишларидан бири таълим сиёсати бўлди.
Шавкат Мирзиёев 2023 йилга Ўзбекистонда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб ном беришни таклиф қилди. Тадбир иштирокчилари бу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватлади.
Давлат раҳбари 2023 йили қўшимча 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, 520 та олис ва чекка маҳаллада ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилишини маълум қилди. Шавкат Мирзиёев Конституцияга аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши ва уй-жойга эга бўлиши тўғрисидаги янги моддаларни киритиш лозимлигини таъкидлади.
Охириги беш йилда республикамизнинг иқтисодиёти умумий 52 млрд доллардан 80 млрд долларга етди. Дунёда мана шундай беқарорлик бўлиб турган бир даврда иқтисодиётнинг бундай барқарор ўсишининг энг асосий омили республикамизда кучли иқтисодий сиёсатни олиб борилаётгандан далолат беради.
Ижтимоий ҳимоя учун ҳам жуда катта ишлар қилинди. Ижтимоий ҳимояни қамрови 4 баравардан ортиб кетди.
Бундан ташқари конституциямизга катта янги ўзгаришлар киритиляпти. Бунда аҳолимиз шароитини, турар жойини, ижтимоий ҳимоясини яхшилаш бўйича давлат ўзига катта катта вазифалар оляпти. Шулардан бири, энг катта ташаббуслардан Президентимиз айтиб ўтган янги ижтимоий уйлар қуриш бўйича “менинг биринчи уйим” дастури ҳисобланади. Бу дастур доирасида (асосида) сифатли ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар учун янги ипотека дастурлари эълон қилинади. Биринчи бўлиб 2023 йилдан бошлаб буни пилот лойиҳаси тариқасида Тошкент вилоятида амалга оширилади. Мазкур ипотека дастури ривожланган мамлакатларнинг ижтимоий ҳимоя борасида олиб борилаётган энг етук, энг олди илғор ғояларини мажмуасидан ташкил топган янги дастурдир.
Давлатимиз раҳбари ўз мурожаатномасида ҳозирги таранглашган глобал ҳолатда кейинги йилда биз ўзимизни иқтисодиётимизни янада ўсишини мана шундай барқарор даражада сақлаб қолиш учун асосий йўналишларни белгилаб бердилар. Биринчи ўринда, иқтисодиётни ўсиши учун муҳим бўлган инвестициялар. Бу борада биз кейинги йилнинг ўзида 30 млрд долларга яқин инвестициялар киритишни мўлжаллаяпмиз. Бунинг 25 млрд доллари хусусий инвестициялар бўлади.
Бундан ташқари, рақобатбардошлигимизни дунёда ушлаб туришимиз учун энг муҳим бўлган омил бу экспортимиз. Экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар давлат томонидан кучайтирилади. Хусусан, Европага бўладиган текстиль, чарм-пойабзал, электротехника маҳсулотларини экспорти икки баробарга оширилади.
Муҳим иқтисодий сиёсатимизда катта бурилиш қиладиган қисм, бу кейинги йилдан бошлаб Ўзбекистонда биринчи маротаба ҳар бир туман ва шаҳарнинг иқтисодий ва инфраструктура ривожланишининг даражасидан келиб чиққан ҳолда солиқлар, кредитлар, субсидиялар ва бошқа давлат томонидан бериладиган кўмак табақалашган даражада жорий этилади. Бу Ўзбекистон иқтисодиётида биринчи маротаба қўлланилаётган чора-тадбир. Демак, ҳар битта ҳудудда, унинг комплекс ривожланишига қараб солиқларни, кредит кафолатларини ёки компенсация фоизларини, субсидиялар миқдорини белгиланади.
Яна бир халқимиз учун муҳим бўлган ва қулай масала бу ташаббусли бюджет лойиҳалари масаласи. 2022 йилда 3,5 мингта маҳаллада 4,5 мингта 3 трлн сўмдан ортиқ миқдорга тенг лойиҳалар амалга оширилди. Бу маблағлар халқимизни қийнаб келаётган энг долбзарб муаммоларни тезда ҳал қилишга йўналтирилди. Худди шу йўсинда 2023 йилда мана шундай ташаббусли бюджет лойиҳаларига 8 трлн сўм ажратилади ва йшналтирилади. Икки баробар кўп маблағлар халқни фикрини инобатга олган ҳолда унинг учун энг муҳим бўлган лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.
Президентимиз ўз нутқида таълим-тарбия соҳаси, ихчам ва самарали давлат бошқарувини ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, энергетика соҳасини такомиллаштириш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан мухим йўналишларни белгилаб бердилар..
Хулоса қилиб айтганда, Бу Мурожаатнома мамлакатимиз тарихида катта ва кескин бурилиш қиладиган мурожаатномалардан бири бўлди.
Поп туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси А.Қодиров
Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати
Давлат ва жамият ҳаётининг асосий тамойилларини белгилаб берувчи, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳуқуқий кафолати вазифасини ўтовчи Конституция – нафақат давлатчиликнинг муҳим рамзи, балки ҳар бир халқнинг миллий ғурури ва ўз-ўзини ҳурмат қилишининг ҳуқуқий тимсоли ҳамдир.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўн иккинчи чақириқ билан республика Олий Кенгашининг ўн биринчи сессияси 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган. Шу кундан эътиборан, Ўзбекистонда 8 декабрь умумхалқ байрами сифатида нишонлаш одат тусига кирган. Бу йил Асосий қонунимизнинг 30 йиллиги тантаналари конституциявий ислоҳот жараёнлари билан уйғунлик ва ҳамоҳанглик касб этмоқда.
Конституция 6та бўлим, 128 та моддадан иборат
Умумхалқ муҳокамаларида фуқаролар томонидан келиб тушган 160 мингга яқин таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76 та моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Конституциявий қонун лойиҳасига кўра, Асосий қонунни 15 та янги модда ва 1 та янги боб билан тўлдириш режалаштирилган.
Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2022 йил 20 июн куни Ўзбекистон конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашув ўтказилганда комиссия таклифи асосида Парламент томонидан ишлаб чиқилган лойиҳани умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқишни ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилишни таклиф этилган.
Тўғри, амалдаги қонунчилигимизга кўра, парламентнинг ўзи ҳам Конституцияга ўзгартиш киритиш ваколатига эга.
Лекин, конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади, деб ўйлайман.
Бу “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” деган тамойилга тўла мос келади. Шунда ҳар бир ватандошимиз “Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям” деб юксак ғурур билан айта олади",деди президент.
Таъкидланишича, Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар «инсон-жамият-давлат» принципига асосланган бўлиб, миллий Конституциявий ўзликни акс эттиради ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутади.
Киритилаётган таклифларни соҳа кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари йўналишида, Суд-ҳуқуқ соҳасида, Давлат бошқаруви ,Ташқи сиёсат, Оила институти: ,Таълим, тиббиёт, экология ва Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва бошқа йўналишларни ташкил этган.Киритилаётган талифларга назар солсак, 1-моддадаги “Ўзбекистон – суверен демократик республика” жумласини қуйидагича ўзгартириш таклиф этилмоқда:
Ўзбекистон – суверен республика, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий, демократик давлат.1-модда ўзгаргач, уни бошқа ҳеч қачон ўзгартирмаслик белгиланмоқда. Бунинг учун 127-моддага (бу моддада Конституцияни ўзгартириш принциплари ёзилган) қуйидагича иккинчи қисм қўшилади. Ушбу Конституция 1-моддасининг ва ушбу моддаси иккинчи қисмининг қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
Бундан ташқари, Гендер тенглик нафақат тилда, балки Конституцияда ҳам муҳрланмоқда. Хусусан, хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари тенглиги Конституциянинг 46-моддасида аниқ қилиб белгиланмоқда. Демак, киритилаётган 46-модда хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлайди ҳамда бу соҳадаги ишларнинг бардавом бўлишини, ҳеч бир аёлнинг муаммоси четда ва эътиборсиз қолмаслигини мустаҳкамлайди.
Хулосада ўрнида муҳтарам Президентимизни бир фикрларини ёдингизга салсак, Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади,–деди давлатимиз раҳбари. Поп туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Акмал Қодиров
Мамлакатимизда кадрларга оид давлат сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилиш ва фаолият кўрсатишнинг замонавий талаблари ва тартиблари белгиланди, бу борада ҳуқуқий ҳужжатлар амалиётга татбиқ этилди.
Хусусан, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги (ЎРҚ–788-сон, 08.08.2022й.) Қонуни қабул қилингани фикримиз далилидир.
Ушбу ҳужжат билан давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми белгиланди, давлат фуқаролик хизматига кириш тартиби ва шартлари, хизматни ўташ ҳамда давлат фуқаролик хизматчисини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш тартиблари аниқ белгилаб берилди.
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат бўлиб, у мамлакатимизда ижро ҳокимияти вазифаларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади. Шу тариқа эндиликда давлат фуқаролик хизматига татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида турлича ёндашувларга барҳам берилади.
Давлат фуқаролик хизмати деганда «Давлат хизматининг бир тури, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат фуқаролик хизмати лавозимларидаги давлат органлари ваколатлари амалга оширилишини таъминлашга доир ҳақ тўланадиган касбий фаолияти тушинилади» албатта.
Қонунга кўра, ўз навбатида 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланиб, давлат хизматчиларига «ҳайфсан», «жарима» ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади. Уларга 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади. Давлат фуқаролик хизматчиларига «сиёсий» (вазир, раис, директор ва бошқа), «бошқарув» (департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари) ва «ёрдамчи» (мутахассис, инспектор ва консультантлар) малака даражалари берилади. Бунда маълумоти, иш стажи ва малака ошириш курсларининг натижалари ҳисобга олинади. Яъни юристлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва мудофаа органларидаги ходимлар хизмат фаолияти давомида махсус унвонлар олгани каби эндиликда фуқаролик хизматчилари ҳам махсус мартаба – малака даражасига эга бўлади. Қонунга асосан коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди.
Мазкур қонуннинг яна бир аҳамиятли жихати шундаки, эндиликда давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланиши белгилаб қўйилди.
Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.
Умуман олганда, давлат хизматчиларига қўйилган талаб ва шартлар ҳамда ундаги фазилатлар, албатта, аҳоли ўртасидаги боғлиқликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Поп туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси Акмал Қодиров

Шунингдек, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда давлат хизматчиларининг хизмат фаолиятига оид ва хизматдан ташқари одоб-ахлоқи, жамоатчилик билан муносабатларига доир қоидаларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 595-сонли қарори билан “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари” ҳамда “Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом” тасдиқланди.
тасдиқланрди.
Хусусан, Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий маданияти, хизмат фаолияти давомида ҳамда хизматдан ташқари вақтда одоб-ахлоқи, ташқи кўриниши ва кийиниш услубининг намунавий қоидаларини белгилайди.
Одоб-ахлоқ қоидалари давлат хизматида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида давлат хизматига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда давлат хизматчиларининг ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган.
Давлат хизматчилари:
- фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, фуқаролиги, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи камситилишига олиб келувчи таъсир чоралари ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)га йўл қўймаслиги;
- ўзининг хатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриши, танқид учун таъқибга йўл қўймаслиги, асосли ва конструктив танқиддан ўз фаолиятидаги камчиликлар ҳамда нуқсонларни бартараф этиш йўлида фойдаланиши;
- ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олмаслиги белгилаб қўйилди.
Давлат хизматчилари ўзига бўйсунувчи ходимлардан улар меҳнат вазифасини бажараётган пайтда партия номидан сиёсий фаолият билан шуғулланишни талаб қилиши, сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат ташкилотлари фаолиятида иштирок этишга даъват этиши ёки мажбурлашига йўл қўйилмайди
Давлат хизматчилари хизмат фаолияти давомида қуйидагиларга мажбур:
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этиши
- ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар фаолиятини муҳокама қилмаслик, ахлоққа зид ибораларни ишлатмаслик, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган материалларни жойлаштирмаслик белгиланди.
Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилишда Давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан назорат давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари ёки Одоб-ахлоқ комиссиялари, шунингдек махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Одоб-ахлоқ комиссияси давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини назорат қилиш, уларнинг ахлоқ нормаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларини олдини олиш ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш мақсадида тузилади.