Янгиликлар
TIJORATCHI TASHKILOT BO’LGAN YURIDIK SHAXSLAR, ULARNING ALOHIDA BO’LINMALARI VA NOTIJORAT TASHKILOTLAR DIQQATIGA !
(kichik korxonalar va mikrofirmalardan tashqari, O’zbekiston Respublikasi davlat statistika qo‘mitasi tomonidan belgilangan ro‘yxat bo‘yicha)
Ctatistika organlariga (xar oyning yakuni bo‘yicha) taqdim etiladigan «Tashkilot faoliyati to‘g‘risida»gi 12-korxona shakli (oylik) davlat statistika hisobot shaklini, hisobot davridan keyingi oyning 5-sanasidan kechiktirmay, internet tarmog‘i vositasida, elektron shakldagi statistik hisobotlarni yig‘ishning avtomatlashtirilgan axborot tizimi «eStat 4.0» dasturi orqali, elektron raqamli imzodan foydalangan holda taqdim etishingiz so‘raladi.
Mazkur hisobot shaklini to‘ldirish va elektron shaklda taqdim etish bo‘yicha www.stat.uz; www.namstat.uz rasmiy caytlari yoki (69) 43-31-410 telefon raqamlari orqali batafsil tushuntirishlar olishingiz mumkin.
Pop tuman statistika bo‘limi.
“Фаол аёллар ишчи гуруҳи” ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорлигида вилоят семинар бўлиб ўтди

Мазкур семинарда вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Д.Якубова, вилоят ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Н.Каюмова ҳамда тегишли масъул идора вакиллари иштирок этди.

Жумладан, тумандаги “Муқумий” маҳалласида жиноятчиликни ва оилавий ажримни олдини олиш юзасидан маҳалла кўча бошилари ва отинойи иштирокида муҳокама ўтказилиб, хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликларга барҳам бериш ҳамда ажримларни олдини олиш ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлаш тизимини йўлга қўйиш, хотин-қизлар муаммоларини биргаликда ҳал этиш юзасидан маҳалла фаоллари, психологлар, халқ таълим ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ўртасида ўқув семинари ташкил этилди, шу билан бирга таклиф ва мулоҳазалар юритилди.

Попда ёш истеъдодларнинг маҳорати синовдан ўтказилди

Беш ташаббус олимпиадаси доирасида "Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги" танлови Поп туман босқичи бўлиб ўтмоқда.

Унда 10-15, 16-22, 23-30 ёш тоифасидаги ёшлар миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги йўналишида ёшлар ўзаро беллашдилар.

Миллий чолғу ижрочилигидан рубоб, доира ва дутор замонавий чолғу ижрочилигидан фортепиано, гитара ва урма зарбли чолғу ижрочилари ўзаро баҳс олиб боришди.
Тадбир якунида мутахассисларнинг кузатуви ва таҳлили - энг моҳир ёш ижодкорларни саралаб берди.
Поп тумани ҳокими бир қатор ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишди

Об-ҳавонинг ўзгараётгани, куз-қиш мавсумини инобатга олган холда туман ҳокими Аъзамжон Султанов 1-сектор ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотларини бугунги кундаги аҳволини кўздан кечирди.

Туман раҳбари мавсумни беталафот ўтказиш бўйича олиб борилган ишлар билан биргаликда таълим масканларида ташкил этилган тўгараклар фаолиятини янада кенгайтириш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

"Ёш китобхон" танловида ғолиблар аниқланди

Хабарингиз бор Поп туманида ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Беш ташаббус олимпиадаси доирасида “Ёш китобхон” танловининг туман босқичига старт берилган эди.

Айни дамда ушбу танлов ўз якунига етиб ғолиблар аниқланди ва "Ёш китобхон" танловининг вилоят босқичига йўлланма олдилар.
✅Танловнинг якуний натижаларига кўра
10-14 ёш тоифасида "Пиллакаш" маҳалласидан Усмоналиева Васила
15-19 ёш тоифасида "Гузар" маҳалласидан Усмоналиева Саодат
20-30 ёш тоифасида "Боғишамол" маҳалласидан Гавҳаралиева Мадина








