🔰Поп туманда ўтказилган мазкур беллашув, имконияти чекланган ёшларни жамиятни бир бўлаги сифатида улар ўртасида дўстлик алоқаларини йўлга қўйиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандликни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди. 🔰Шу билан биргаликда мусобақа орқали Поп тумани терма жамоасига захира спортчиларини саралаб олиш ҳам мақсад қилинган.

🔰Мусобақада туман прокурори Хусниддин Хакимов сўз олиб, бугунги кунда айнан ушбу спорт йўналишлари бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида бутун дунё бизнинг спортчиларимизнинг иқтидорини тан олаётганликлари ҳақида гапириб, барча спортчиларга омад тилади.

🔰Беллашув якунида иштирокчилар туман прокурори томонидан муносиб тақдирланишди.

Попда "15-октябр Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтди.

Шу кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Халқаро қишлоқ аёли куни нишонланмоқда. Бугун Поп тумани ҳокимлиги ҳам қишлоқ аёллари учун қувонч улашди. Тумандаги "Соҳил" тантаналар мажмуаси айни дамда юздан ортиқ мунис аёлларни ўз бағрига олди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Аъзамжон Султанов аёлларимиз, мунис онахонларимиз ҳар қанча эътибор ва эъзозга муносиблиги, давлатимиз томонидан яратилган шароит ва имкониятлар туфайли қишлоқ аёллари ҳам барча жабҳаларда фаоллик кўрсатаётганини таъкидлаб, сана муносабати билан барчага илиқ ва самимий тилакларини билдирди.

Шундан сўнг мунис аёлларимиз яна бир бор эътироф этилиб, улар учун байрам совғалари топширилди. Дастур давомида хуш овоз хонандалар томонидан куй-қўшиқлар янграб байрам дастурхони ёзилди.

У балки пардозсиз яшаб ўтажак,Балки тақмай ўтар тилло тақинчоқ.Далада ўт юлиб, заққум ютажак,Тандир – суҳбатдоши, сирдоши – ўчоқ.

Қиммат емакхона кўрмаган ҳатто,Рўмоли шойимас, кўйлаги одми.Тирикликнинг оғир ташвиши ароБор-йўғи шул дея билар ҳаётни.

Яна бир бор байрам муборак Азиз қишлоқ аёллари!

“Келажагимиз ёшлар қўлида”, “Ёшлар — келажак бунёдкори” деган ибораларда ёш авлодни тарбиялаш борасидаги давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ўз ифодасини топган десак муболаға бўлмайди.Сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари ва амалга оширилаётган ишлар нималардан иборат?

Ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида фикр юритар эканмиз, бугунги кунгача парламент томонидан ёшларга оид 50 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинган.

Хусусан, 21.06.2022 йил куни қабул қилинган Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, ногирон ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.

Субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади ёки ЯИДХП (https://my.gov.uz/uz) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

 ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:ариза боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартноманинг электрон нусхаси;

 яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:

йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари;

ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг электрон нусхаси.

Давлат хизмати бепул кўрсатилади.

Ариза 3 иш кунида кўриб чиқилиб:

субсидия ажратиш ҳақида электрон тизимга маълумот киритилади ва бу ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома юборилади;нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг нодавлат таълим ташкилотида ўқишини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиш вазифаси юклатилади.

            Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ариза берувчиларга оид маълумотлар сир сақланади.

 Ҳукумат қарори билан шунингдек, Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти ҳам тасдиқланиши юқоридаги фикрларнинг ёрқин далилидир.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати аниқ мақсадларни кўзлаган ҳолда, босқичма-босқич, комплекс чора-тадбирларга асосланган ҳолда изчил давом эттирилмоқда. Ёшларга барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда, боғча давридан тортиб ўттиз ёшгача бўлган даврни қамраб олувчи ёшларга бўлган бу каби эътибор, мадад, имкониятларни яратиб бераётган дунё мамлакатларини бармоқ билан санаш мумкин. Бу борада амалга оширилаётган ишлар ёшларимизга бўлган эътиборнинг, ишончнинг намунасидир, ҳаттоки алоҳида бир агентликнинг ташкил этилганлиги ёшларга оид давлат сиёсатининг давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлигининг ёрқин далилидир. Зеро, маърифатпарвар бобомиз Фитрат таъкидлаганларидек, “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”. Ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қанчалик кучайтирилса, унинг самараси ҳам шунча юқори бўлади.

 

Поп туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

II-даражали юрист Акмал Қодиров

— Ёшларга янада яқинроқ бўлиш, уларни дилидаги мақсад ва ниятларидан хабардор бўлиш, ёшлар билан биргаликда катта-катта ишларни бажариш учун ана шундай учрашувлар жуда зарур, – дейди Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи палковник Шавкатжон Раҳмонов.

Поп тумани Уйғурсой шаҳарчаси маданият марказида очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида 100 нафарга ёқин ёшлар иштирок этиб, учрашув давомида ишга жойлашиш, даволаниш учун кўмак, маҳаллага спорт майдончаси қуриш, контракт тўловига ёрдам каби мурожаат ва таклифлар келиб тушди.

- Кўпдан буён ишсизликдан қийналдим. Бугун мени мурожаатимни эътиборсиз қолдиришмади, эртадан мактабгача таълим ташкилотида иш болайман, - дейди ёшлардан бири Моҳира Турғунова.

Бундан ташқари ўз мурожаатлари билан иштирок этган ёшлар сўровининг аксарияти жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, шу билан биргаликда айрим мурожаатлар юзасидан ўрганишлар белгиланиб ижроси назоратга олинди.

Учрашув якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган таклиф ва муаммолари билан фаол бўлдилар ва келгусидаги режалар ҳақида келишиб олдилар.

Мулкчилик шаклидан қаъий назар, барча турдаги ҳисобот топширувчи хўжалик юритувчи субектларнинг фаолияти даврида хал этиш ва вужудга келадиган саволлар ечимини топиш, уларга тушунчалар хамда амалий ёрдам бериш мақсадида Поп туман статистика бўлимида хар ойнинг биринчи ва учинчи хафтасининг жума кунлари “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ташкил этилган. Поп туман статистика бўлими