Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, чет элдан маблағ олган ташкилотлар, чет элга инвестициялашни амалга оширувчи корхоналар, экспорт (импорт) операцияларини амалга оширган корхоналар диққатига! (банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари)

2021 йил январь-сентябрь ойлари якуни бўйича Cтатистика органларига тақдим этиладиган «Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида»ги 4-invest (xorijiy) shakli (чораклик) давлат статистика ҳисобот шаклини 2021 йилнинг 29 октябрь санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0» дастури (my.stat.uz веб-платформа шаклида янги ахборот тизими ишга туширилди) орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

 

 

                                                                                                          

2021/2022 – ўқув йили бошига Cтатистика органларига тақдим этиладиган «Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ва академик лицейлар ўқув йили бошига» 1-o’rta ta’lim shakli (йиллик) давлат статистика ҳисобот шаклини 2021 йилнинг 3 ноябрь санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0» дастури (my.stat.uz веб-платформа шаклида янги ахборот тизими ишга туширилди) орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

 Поп туман статистика бўлими.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан давлат статистика ҳисоботларини топширишда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида my.stat.uz веб-платформа шаклида янги «еStat 4.0» ахборот тизими ишга туширилди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда: Барча турдаги давлат статистика ҳисобот шакллари интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0» (my.stat.uz) хаволаси орқали электрон кўринишда, электрон рақамли имзо (ЭРИ) дан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

Поп туман статистика бўлими.  Мурожаат учун тел: (69) 43-31-410

Мулкчилик шаклидан қаъий назар, барча турдаги ҳисобот топширувчи хўжалик юритувчи субьектларнинг фаолияти даврида хал этиш ва вужудга келадиган саволлар ечимини топиш, уларга тушунчалар хамда амалий ёрдам бериш мақсадида Поп туман статистика бўлимида хар ойнинг биринчи ва учинчи хафтасининг жума кунлари “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ташкил этилган.

Поп туман статистика бўлими

Бугун Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов ҳамда туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси Гўзал Ҳусановалар тумандаги ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олиниб, уларнинг дилларига шодлик улашилмоқда.

Бундайин юксак эътибордан кўнгли тоғдек кўтарилган 70 ёшни қаршилаган яккатутлик меҳнат фахрийси Инсофали ота Шодмонов кўзга ёш олиб, юртимиз тинчлиги Президентимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорчилик туйғуларини билдирди ва доруламон кунлар учун шукроналик билдириб дуога қўл очди.

Ҳудудлардаги жисмоний имконияти чекланган ушбу фуқаролар турли кўринишдаги ижтимоий кўмак тадбирларидан баҳраманд бўлиб, чексиз миннатдорчилик изҳор қилмоқдалар.

Албатта, меҳр-мурувватли инсонлар бор экан, кўнгиллар обод бўлаверади.