Поп туманида бокс бўйича 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорликда Жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда вилоят спортчиларининг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида спортнинг бокс тури бўйича "Туман ҳокими кубоги" га старт берилди.

Мусобақада қўшни туманлардан жами 220 нафар ёш боксчилар ўзаро беллашмоқда. Ушбу нуфузли спорт тадбирини Поп тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Имомназаров очиб бериб барча иштирокчиларга омад тилади.

Шахсга доир маълумотларни йиғиш респондентлар яшайдиган (турадиган) турар жойларни ва бошқа хоналарни айланиб чиқиш чоғида ёхуд маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган хоналарда респондентлар сўровини ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш варақларини тўлдириш орқали амалга оширилади.

Шахсга доир маълумотларни йиғиш ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.Респондентлар сўрови давлат тилида ўтказилади.

Давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки эркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкин.

Рўйхатга олиш варақлари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддати ичида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар бўлган респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар улар уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум қилинади.

Ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар уларнинг васийлари ёхуд ҳомийлари томонидан маълум қилинади. Респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.

Аҳолини рўйхатга олиш дастурида назарда тутилмаган саволлар бўйича шахсга доир маълумотларни йиғиш тақиқланади.

(2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида)

 

Ҳажми (млрд. сўм)

2020 йилнинг январь–сентябрь ойларига нисбатан               ўсиш суръати  (%)

Поп туманининг вилоятда тутган улуши,           (%)

Аҳоли жон бошига      (минг сўм)

Саноат маҳсулотлари

312,0

103,6

3,2

1 391,7

Истеъмол товарлари

203,3

101,6

3,7

907,0

Ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти

1 196,1

104,6

7,4

5 334,9

Асосий капиталга инвестициялар

594,1

95,3

6,3

2 649,9

Қурилиш ишлари

273,4

108,2

7,0

1 219,3

Чакана савдо айланмаси

713,5

110,1

7,2

3 182,3

Хизматлар, жами

578,3

122,5

7,0

2 579,4

Ташқи савдо айланмаси                      (млн. АҚШ долл.)

 

25,8

 

103,1

3,2

115,0 (АҚШ долл.)

Экспорт                (млн. АҚШ долл.)

11,3

121,4

3,2

50,5 (АҚШ долл.)

Импорт                 (млн. АҚШ долл.)

14,5

92,2

3,3

64,6 (АҚШ долл.)

Поп туман статистика бўлими.

Доимий аҳоли сони: Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Поп туманининг доимий аҳоли сони 225,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 3,0 минг кишига ёки 1,3 % га кўпайган.

Туғилиш даражаси: 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида  туғилганлар сони 4 006 кишини ташкил қилган ва  2020 йилнинг мос даврига (3 865 киши бўлган) нисбатан  141 кишига кўпайган.

Ўлим даражаси: 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида вафот этганлар сони 741 кишини ташкил қилди ва 2020 йилнинг мос даврига (702 киши бўлган) нисбатан 39 кишига кўп бўлган.

Миграция: Дастлабки маълумотларга кўра 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида туман бўйича кўчиб келганлар сони 224 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 400 кишини ташкил этиб, миграция сальдоси - 176 кишига кам бўлган.

Никоҳ ва ажралишлар: 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида 1 314 та никоҳлар қайд қилиниб, 2020 йилнинг мос даврига (1 103 та бўлган) нисбатан 211 тага купайган бўлса, шу давр мобайнида 177 та никоҳдан ажралишлар рўйхатга олинган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига (151 та бўлган) нисбатан 26 тага кўп бўлган.

 Поп туман статистика бўлими.

(кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича)

Cтатистика органларига (хар ойнинг якуни бўйича) тақдим этиладиган «Ташкилот фаолияти тўғрисида»ги 12-korxona shakli (ойлик) давлат статистика ҳисобот шаклини, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «еStat 4.0» дастури орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.

Мазкур ҳисобот шаклини тўлдириш ва электрон шаклда тақдим этиш бўйича  www.stat.uz; www.namstat.uz расмий cайтлари ёки (69) 43-31-410 телефон рақамлари орқали батафсил тушунтиришлар олишингиз мумкин.

Поп туман статистика бўлими.