Қўштепадаги эски таълим муассасаси замонавий таълим даргоҳига айлантирилади

Поп тумани 1 сектор ҳудудидаги Қўштепа маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган 47-сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси "Обод қишлоқ" дастури доирасида мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда.

Ҳозирги кунда пудратчи “Шарқ” х/к томонидан лойиҳа қиймати 917,0 миллион сўм маблағ ҳисобига 160 ўринли мактаб биносини замонавий ҳолатга келмоқда.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳудудларида имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва саломатлигини тиклашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Шуни эътиборга олган ҳолда, Поп туманида ҳам бу тоифадаги инсонларга кўмак бериш бўйича тизимли ишлар бошланди.

Бўлиб ўтган учрашувда сектор раҳбарлари, “Халқ қабулхонаси” мудири, Нуронийлар жамияти, туман ҳокими ўринбосарлари иштирок этиб, мазкур тоифадаги инсонлар билан яқиндан суҳбат қилинди, мавжуд муаммо ва таклифлари тингланди. Хусусан, 2 та соғлиқни тиклаш, 1 та уй-жой олиш, 3 та уй-жойини таъмирлаш, 1 та кредит олиш ва моддий ёрдам каби масалалар бўйича мурожаатлар ўрганилди. Бу бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

– Бугунги учрашувда ҳудудлардан келган кўзи ожиз инсонлар билдирган муаммолари белгилаб олинди, – дейди туман Кўзи ожизлар жамияти раиси Ғофуржон Қурбонов. – Муҳими, бундай эътибор туфайли кўплаб инсонлар ҳаётида яхши ўзгаришлар бўлади. Уларнинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, замонавий техникалар билан жиҳозлаш ва жой бериш каби масалалар ижобий ҳал этилади.

Шундан сўнг учрашув иштирокчилари учун мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан байрам совғалари топширилди.

Ўзбекистон ҳудудида илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1897 йилда амалга оширилган бўлса сўнги марта эса 1989 йилда ўтказилиб, ўша пайтда республикамиз аҳолиси сони 19,7 миллион кишини ташкил этган.

Бундан кўринадики 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилмаган. Аҳоли сони эса узоқ йиллардан буён жорий ҳисоб бўйича юритилиб келинмоқда. Ҳозирда аҳоли тўғрисидаги мавжуд маълумотлар аҳоли сони, яшаш шароити, маълумоти, бандлиги, ёш-жинс таркиби, миллат таркиби, республика ҳудудида аҳолининг жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар тўғрисида аниқ хулоса ва таҳлиллар қилишга етарлича имкон бермайди.

Аҳолини рўйхтаг олиш маълумотларининг одамлар ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг муҳокама ва ҳуқуқий экспертизалардан сўнг 2020 йил 16 март куни қабул қилинди.

Қонун 5 боб, 31 моддадан иборат бўлиб, унда қонуннинг мақсади, асосий тушунчалар, аҳолини рўйхатга олишнинг вазифалари ва принциплари ёритиб берилган. Асосий принциплардан бири сифатида даврийлик принципи, яъни аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда камида бир марта ўтказилиши ҳамда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Яна бир муҳим принциплардан бири, бу шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги бўлиб, бунда аҳолини рўйхатга олиш жараёнида йиғилган шахсга доир маълумотлар махфий ҳисобланиши, улар респондентнинг розилигисиз ошкор этилмаслиги ва тарқатилмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.

Қонунда респондент тушунчасига ҳам аниқлик киритиб кетилган, яъни респондентлар – аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам респондент ҳисобланиши ёритиб ўтилган.

Шунингдек, Қонунда, аҳолини рўйхатга олишни тартибга солиш соҳасида давлат бошқаруви, махсус ваколатли давлат органи, рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари, аҳолини рўйхатга олишда иштирок этувчи респондентлар ва рўйхатга олувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тартиби, тадбирларни молиявий таъминлаш асослари белгилаб берилган.

 

Наманган вилоятининг чекка ва олис ҳудуди ҳисобланган хушҳаво Чодак қишлоғида ҳам аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, лойиҳа қиймати 7 млрд. сўм бўлган, 800 минг куб/метр ҳажмга эга янгидан барпо қилинаётган "Гулистон" сув сақлаш омбори қурилиши натижасида, 37 мингдан ортиқ аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш имконияти яратилади.

Шунингдек, 1 та янги сувни кимёвий тозалаш қурилмаси ўрнатилиб, механик тозалов фильтри реконструкция қилинади.

Бундан ташқари, Чодакда 87 км ички ва асосий тармоқлар тортилиши ҳамда аҳоли хонадонларига сув ҳисоблагичлар ўрнатилиб, тармоққа улаб берилиш назарда тутилган.

"Наманган сув таъминот" МЧЖ раҳбарияти томонидан мазкур қурилиш ишларининг олиб борилиши жойига чиққан ҳолда ўрганилиб қурувчиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Дарҳақиқат, обод қишлоқ деганда кўз ўнгимизда замонавий шарт-шароитларга эга маскан гавдаланади. Поп туманининг Яккатут маҳалласида узоқ йиллар олдин бунёд этилган эски мактабгача таълим муассасаси ўрнида «Обод қишлоқ» дастури доирасида янги замонавий мактабгача таълим ташкилоти қуриб фойдаланишга топширилади. Бу масканда жажжи ўғил-қизларни таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилади.

Ҳозирда пудратчи “GREEN GROVE VALLEY” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 2 миллиард 759,9 миллион сўм маблағ ҳисобига 150 ўринли таълим биносини ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу масканнинг қурилиш-ободонлаштириш ишлари жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида якунига етади.