Янгиликлар
Попда бўлиб ўтган "Сектор раҳбари кубоги" да Янги Хўжаободликлар ғолибликни қўлга киритишди

🔰Айни дамда Поп тумани 3-сектор ҳудуди маҳаллаларидаги ёшлар ўртасида спортнинг «Футбол» тури бўйича туман Ички ишлар бошлиғи Музаффар Нуъманов ташаббуси билан ўтказилган "Сектор раҳбари кубоги" ўтказилди.

🔰Унда сектор ҳудудидаги 10 та маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ўзаро ғолиблик учун куч синашишди. Беллашувнинг финал босқичида Анҳор ҳамда Янги Хўжаобод маҳаллалари жамоалари кескин ва муросасиз баҳс олиб боришди ва ўйин якунига кўра Янги Хўжаобод ғолибликни қўлга киритди.

🔰Мусобақа якунида ғолиб жамоаларга туман сектор раҳбарининг диплом ҳамда эсдалик қимматбаҳо совғалари топширилди.

Бугун юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан бугун Поп туманининг ҳарбий-қисмида ушбу кун юқори кайфиятда нишонланди.

— "Бу қутлуғ сана, муҳтарам президентимизнинг таъбирлари билан айтганда, мамлакатимизда ватанпарварлик, она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик каби эзгу қадриятларни, халқимизга, буюк аждодларимизнинг муносиб ворисларига хос бўлган юксак фуқаролик фазилатларини ўзида мужассам этадиган том маънодаги умумхалқ байрамига айланди" - дейди Поп тумани ҳарбий сектори раҳбари Аъзамжон Султанов.

Ҳарбий-қисм томонидан ташкил этилган байрам дастурида эл ардоғидаги санъаткорларнинг юртни тараннум этгувчи куй қўшиқлари, сўз усталарининг чиқишлари байрамга ўзгача завқ бағишлади.

Тадбирда давомида Президентимиз Фармонига мувофиқ тақдирланган бир гуруҳ соҳа фидойиларига орден ва медаллар топширилди. Хизмат бурчини аъло даражада ўтаётганларнинг бир гуруҳига туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари берилди.


Инсонга эътибор: Поп туманининг олис ҳудудларида аҳоли учун кўчма ярмаркалар ташкил этилди

Бугунги кунда Поп туманининг олис ҳудудларида аҳолини қиш ва баҳор мавсумида асосий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чоралари белгиланиб, зарур захира шакллантирилди ҳамда мавсум давомида ярмаркалар ўтказилиб борилиши белгиланди.

Хусусан бугун туманнинг Чоркесар, Бунёдкор, Имон ота ва Маданият маҳалла фуқаролари йиғинида туман ҳокимлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Поп туман бўлими билан ҳамкорликда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўчма ярмаркаси ташкил этилди.


Поп тумандаги олис ҳудудлар “Истиқлол”, “Майдон”, “Боён”, “Қўшминор”, “Юқори Чодакбоши”, “Чодакбоши”, “Чоркесар”, “Маданият”, “Гулистон”, “Имон ота”, “Бунёдкор”, “Соҳибкор”, “Наврўз”, “Шайхон” ва “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинларида 46 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Бугунги кунда ҳудуддаги аҳолини қиш ва баҳор мавсумида асосий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чоралари белгиланиб, зарур захира шакллантирилди ҳамда мавсум давомида ярмаркалар ўтказилиб борилиши белгиланди.

Хусусан бугун туманнинг Наврўз ва Соҳибкор маҳалла фуқаролари йиғинида туман ҳокимлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Поп туман бўлими билан ҳамкорликда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўчма ярмаркаси ташкил этилди.




Косонсой ва Учқўрғон туманларида содир этилган ўта оғир турдаги жиноят, беихтиёр барчамизни яна бир бор ҳушёрликка чақириши керак, - дейди Поп туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Музаффар Нуъманов.

Айни дамда Поп тумани ҳокимлигида қўшни туманда содир этилган жиноят юзасидан 77 та маҳалла фуқаролари йиғини раислари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Нуъманов, ИИБ бошлиғи ўринбосари Ф.Холматов, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Алихоновлар иштирок этди.

Жараёнда ИИБ бошлиғи томонидан тумандаги масъулларга жиноятчиликни олдини олиш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган чора тадбирлар юзасидан топшириқлар берилди. Олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар таҳлил қилиниб бунда биринчи навбатда маҳалладаги “Бешлик” доимий равишда шуғулланиши кераклиги таъкидланди.









