Рўйхатга олиш 2023 йил 1 — 25 ноябрь кунлари ўтказилади ва рўйхатга олиш бошланишининг аниқ пайти 2023 йил 1 ноябрь соат 00.00 этиб белгиланади (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш санаси). Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги — 25 кун.

Респондентларнинг шахсга доир маълумотларини йиғишда рўйхатга олиш санасидан кейин содир бўлган демографик ҳолатлар ҳисобга олинмайди. 2023 йил 1 ноябрдан кейин туғилган болалар учун рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари тўлдирилмайди, бироқ ушбу санадан кейин вафот этган шахслар учун тўлдирилади. Бунда вафот этган шахс тўғрисидаги маълумотлар унинг вояга етган, муомала лаёқатига эга оила аъзолари ёки маҳалла идорасидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.

 

Бундайин кунларда беморларни зиёрат қилиш, кексалар холидан хабар олиш, ўтганлар ҳаққига дуо қилиб, муҳтожлар, якка-ёлғизларга байрам туҳфалари тайёрлаб уларга хурсандчилик улашиш шариатимиз кўрсатмаларидандир.

Поп тумани, Марғизор қишлоғида жойлашган ушбу «Мурувват» уйи руҳиятида сезиларли нуқсонлари бор бўлган, 18 ёшдан катта бўлган I-II гуруҳ ногиронлари учун давлат тиббий-ижтимоий муассасаси ҳисобланади.

Бугун бу масканни чинакам байрам шукуҳи қамраб олди. Беморлар учун олиб келинган эсдалик совғалар сектор раҳбарлари томонидан беморларга улашилди. Байрам дастурида Ўзбекистон халқ артисти Яхёбек Муминов ҳамда эстрада юлдузи Санжарбек Усмоновларнингкуй қўшиқлар барчанинг қалбида ўчмас из қолдирди.

Туманимиз раҳбари ушбу тадбирда ҳозирги кунда Президентимиз раҳбарликлари остида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, ҳеч ким, ҳеч қачон меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3917-сонли ҳамда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорлари, Поп тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сонли қарори қабул қилинган.

Макзур қарорга асосан туман маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағларини камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида йўналтириш белгиланган.

Поп туман махаллий бюджетининг 2021 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 222.5 млн.сўм ҳамда 1 ва 2-чорак даромадлар режасини ортириб бажарилган қисми ҳисобидан 1137.061 млн. сўм, жами 1359.561 млн. сўм ҳамда Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги 5052-сонли қарорига асосан қўшимча 500 млн сўм, жами 1859.561 млн. сўм маблағ туман ҳокимлигида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисоб варағига белгиланган тартибда жамғарилган.

Поп туман фуқаролари томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталига 304 та таклиф келиб тушган бўлиб, шундан 144 та таклиф ички йўлларни таъмирлаш ва ташқи ёритиш чироқларини ўрнатиш билан боғлиқ, 6 та туман МФЙларини газлаштириш билан боғлиқ, 31 та таклиф аҳолига тоза ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ, 46 та тумандаги кўп қаватли уйларни таъмирлаш билан боғлиқ, 17 та электр энергияси билан боғлиқ, 26 та таълим муассасаларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ, 16 та таклиф мактабгача таълим ташкилотларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ, 5 та соғлиқни сақлаш муассасалрини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ, 1 та таклиф аҳоли дам олиш  марказларини жорий ва капитал таъмирлаш, 5 та таклиф масжид ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ, 2 та тумандаги МФЙ ларга янги бино қуриш, 3 та тумандаги чекка қишлоқларга оптик толали интернет тармоғини тортиш билан боғлиқ, 1 та Ором МФЙ худудида ташкил қилинган 50 гектарли иссиқхонани оқава суви билан таъминлаш, 1 та авто транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш шахобчасини қуриш билан боғлиқ таклифлар берилган.

Ишчи гурухнинг жорий йил 6 август куни ўтказган йиғилишда 304 та таклифлар кўриб чиқилди. 304 та таклифдан 241 та таклиф ишчи гурух томонидан маъқулланган бўлиб, танлаб олинган 241 та таклифлар жамоатчилик ўртасида 20 кун давомида овоз бериш жараёнига рухсат берилган.Овоз бериш жараёни жорий йил 12 августдан 2 сентябрга қадар этиб ўтказилди. Овоз бериш жараёнига рухсат этилган 241 та таклифдан 58 тасига туман фуқаролари томонидан 9942 та овоз берилди.

Овоз бериш якунлари, туманда тузилган Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, бахолаш хамда уларни туман бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш мезонларига мослиги мониторингини олиб бориш бўйича ишчи комиссия томонидан жорий йилнинг 6 сентябр куни ўрганиб чиқилиб, фуқаролар томонидан энг кўп овоз олган 4 та таклиф комиссия хулосасига кўра “ғолиб” деб топилди. Булар:

- тумандаги “16-сонли умумутаълим мактабини иссиқлик тизимини мукаммал таъмирлаш” харажатлари учун 400,0 млн сўм маблағ ажиратилган бўлиб хозирда лойиха-сметалари тузилмоқда;

- тумандаги 2-сонли БЎСМда иш фаолиятини юргизиш ва болаларни спорт билан шуғулланиш учун замонавий спорт анжомлари ва офис жихозлари билан таъминлаш харажатлари учун 230,0 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, белгиланаган тартибда шартномалар тузилиб спорт анжомлари ва офис жихозлари олиб келинмоқда;

- тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносини таъмирлаш харажатлари учун 950,0 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, белгиланаган тартибда шартномалар тузилиб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда;

- тумандаги 73-сонли умумтаълим мактабини таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун 279,561 млн сўмлик маблағ ажратилган бўлиб, белгиланаган тартибда шартномалар тузилиб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда бўлиб ўтадиган аҳолини рўйхатга олишда аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибиАҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида:болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, «Болалар шаҳарчалари»да;ижтимоий муассасаларда; диний муассасаларда; шифохоналарда ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида;зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида; қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ушбу қисмда назарда тутилган муассасалар ҳамда ташкилотлар маъмуриятлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар рўйхатга олинмайди.

Попда яна 1200 нафар аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган ишсиз хотин-қизлар янги иш ўрни билан таъминланади

Бугун Поп тумани Анҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган "Shofirkon ekvatorial teks" МЧЖ томонидан умумий қиймати 85 миллиард сўм бўлган 1200 ўринли тикувчилик корхонасининг биринчи босқичи ишга туширилди ва 500 кишининг бандлигини таъминланди.

Тикув цехини ташкил этилиши тумандаги 1200 нафар аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш имкониятини яратди. Корхонада турли хил кийим кечаклар ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқилади.

Тантанали очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов ўз сўзида Поп тумани мана шундай юқори иш ўрнига эга бўлган корхоналарни очишга салоҳияти етарли ва биз тез кунда яна бир навбатдаги объектни очишда сизлар билан иштирок этамиз дейди.

"Shofirkon ekvatorial teks" МЧЖ томонидан йиллар давомида Поп туманидаги собиқ “Узрубероид” МЧЖнинг бўш турган биноси энди замонавий ҳолатга келтирилди. Ҳозирда корхона томонидан ушбу ажратиб берилган бино-иншоотлар тўлиқ ишлаб чиқариш учун мослаштирилиб, қурилиш-монтаж ишлари якунланди ҳамда Япония, Туркия, Италия ва Хитой давлатларидан замонавий тикув ускуналари ва бошқа жиҳозлар келтирилиб ўрнатилди.