Янгиликлар

Поп туманининг маданият марказида тумани ҳокими Аъзамжон Султановнинг навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

Муаммолар бўйича сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.
Қабулда узоқ ва яқин ҳудудлардан келган фуқаролар иштирок этиб, шулардан 34 нафарининг масаласи ижобий ҳал этилди. Айрим масалаларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, айрим мурожаатлар ижрога қаратилди.
Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.

Сўнги йилларда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қабул қилинган 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси сифатида амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан бугун Поп тумани "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" бўлими томонидан ҳудудлардаги маҳалла раислар ва маслаҳатчилари учун ўқув семинар ташкил этилди. Унда Республика маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи Ш.Зокиров ва туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Эркинжон Асқаровлар иштирок этди.

Семинар давомида мутахассис томонидан маҳалла вакиллари учун "Ислом ва жамият" мавзусида машғулот тренинглар олиб борилди.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;
Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;
Аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.
16.03.2020 й. ЎРҚ-611-сон Қонун 1-боб, 5-модда
Поп туман статистика бўлим бошлиғи Б.Носиралиев

Поп туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Янги Ўзбекистон массиви барпо этилади!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан илгари сурилган ушбу хайрли иш Республика бўйлаб кенг кўламда олиб борилмоқда. Эътиборлиси бугун фуқаролар замирида эзгу мақсад мужассам бўлган яшил макон лойиҳасида фаоллар.

Бугун попликлар учун байрамона тонг отди, фарзандларимиз, порлоқ келажагимиз учун гўзал эрта яратилади. Поп тумани Миришкор ҳудудида 6 гектар ер майдонига 10 минг туп турли хилдаги манзарали кўчатлар экилиб яшил маконга айлантирилади.
Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов ўз сўзида барча йиғилганларга ўз ташаккурини билдирар экан: - жаннатмакон юртимизда мана шундай ажиб масканларни ўз қўлимиз билан яратамиз,- дейди.
Хайрли ва савобли бўлган кўчат экиш акциясида вилоят раҳбари бошчилигида туман сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролари, нуроний отахонлар ва ёшлар биргаликда фаол иштирок этмоқда. Йиғилганлар учун байрамона дастурхон ёзилиб, яратгандан юртимиз тинчлигини ва ҳайрли ишларни бардавомлигини сўраб дуога қўл очилди. Вилоятимиз санъат намоёндаларининг куй-қўшиқлари янгради.
Маълумот учун ушбу акция доирасида Поп туманида 1,5 миллион туп манзарали кўчат экиш режалаштирилган.

Айни чоғда боғлар, кўчалар ҳамда йўл ёқаларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида, ҳаво мусаффолигини таъминлаб, дастурхонимизни ширин-шарбат мевалар билан тўлдиради.

Бугун Поп туманида сектор раҳбарлари бошчилигида қишлоқ хўжалиги вакиллари, фермер хўжалиги раҳбарлари жойларга юзлаб кўчатлар экишди.

Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад — мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган "Долзарб 40 кунлик" ҳайрли ишига яқиндан кўмаклашиш орқали халқимизга хос эзгу фазилатларни юксалтириш, қишлоқ ва шаҳарларимизни, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли тураржойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келтиришдан иборатдир - дейди қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосар Акрамжон Қўчқаров








