Давлат иштирокидаги айрим корхоналарнинг операцион самарадорлиги оширилади

“Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–83-сон, 01.03.2023 й.) қабул қилинди

 Қарорга кўра, 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар (31 та) рўйхати тасдиқланди.

Мазкур корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) “UzAssets” инвестиция компанияси бошқарувига берилади.

“UzAssets” инвестиция компаниясига, жумладан, қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

-иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга йирик корхоналарни ислоҳ қилиш, шу жумладан экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш;

-корхоналарнинг рентабеллиги ва операцион самарадорлигини ошириш, молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнес-жараёнларни оптималлаштириш;

-бошқарувга берилган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва барқарор ривожланишини таъминлаш;

-Қарорга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги, тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли акция пакетлари (улушлари) Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади.

-2023 йил 1 июлгача “UzAssets” инвестиция компанияси томонидан унга бошқарувга берилган корхоналарнинг бизнес-режалари қайта кўриб чиқилади. 

Поп туман адлия бўлими

Поп тумани, Нуробод МФЙда яшовчи фуқаро Рахимов Буниётжон Собиржоновичнинг Поп туман адлия бўлимига “Қамчиқавтойўл” ИЙФУКда ишлаб, меҳнатда майибланганлиги сабабли ўрнатилган тартибда меҳнатда майибланганли оқибатида қилинган ҳаражатлари иш берувчи томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди.

Жумладан, фуқаро Б.Рахимов 2016 йил “Қамчиқавтойўл” ИЙФУКга йўл ишчиси лавозимига ишга қабул қилинганлиги аниқланди.

Аниқланишича фуқаро Б.Рахимов 2019 йил 7 май куни бригада аъзолари билан Гулистон-Ўш автомобил йўлининг 220-км да жойлашган кўприк устида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги учун ёпилган йўл-қатнов қисмининг ўнг томонида йўл таъмирлаш ишлари олиб бораётган Б.Рахимовни автомашинасини ён қисми билан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада Б.Рахимов томонидан  меҳнат жароҳати оқибатларини бартараф қилиш учун сарфланган қўшимча 38421000 сўм харажатлари “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК томонидан тўланмасдан келинган.

Ўрганиш якуни бўйича ФИБ Чуст туманлараро судига  фуқаро Б.Рахимов манфаатида қонунчиликда ўрнатилган тартибда меҳнатда майибланиши сабабли меҳнат жароҳати оқибатларини бартараф қилиш учун сарфланган 38421000  маблағни ундириш бўйича даъво ариза киритилиб, суднинг 2023 йил 11 январдаги хал қилув қарори билан жавобгар “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан Рахимов Бунётжон Собиржоновичнинг фойдасига 38 421 000 сўм ундириш белгиланди.

Поп туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси  Акмал Қодиров

Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди раиси Ж.Курбановнинг 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;

Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди раиси С.Юлчиеванинг 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;

Чуст туманлараро иқтисодий суди раиси А.Шокировнинг 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосарининг Поп туман махаллий бюджетининг 2023 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш тўғрисида;

Поп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Давлатовнинг “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили хамда ҳоким ёрдамчиларининг 2023 йил январь ойидаги фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш натижалари юзасидан” ахборотини кўриб чиқиш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти Поп туман бўлими бошлиғи М.Раимовнинг 2022 йилнинг 12 ой давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи ;

Поп туман адлия бўлими бошлиғи Б.Алимовнинг 2022 йил 12 ой давомида тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича амалга оширган ишлар тўғрисида;

Поп тумани ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Эргашеванинг соҳада амалга оширилаётган ишлари, “Аёллар дафтари” рўйҳатига киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини хал этилиб дафтардан чиқариш бўйича ҳисоботи тўғрисида;

Поп туманида “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Эргашеванинг ҳисоботи тўғрисида;

Ёшлар ишлари агентлиги Поп туман бўлими бошлиғи И.Холиқовнинг “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;

Шунингдек “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида, халқ депутатлари Поп туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2023 йилга белгиланган иш-режаларини тасдиқлаш тўғрисида, ташкилий масала, Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида;

Сессия давомида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қонунчиликдаги_янгиликлар

 Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга,

Бугун Поп туман 2 сектор ҳудудида иш билан банд бўлмаган меҳнат мигрантлари, вояга етмаган фарзандларини моддий таъминотини таъминлаш учун масъул алимент тўловчи ишсиз фуқаролар турмуш фаровонлиги ва сифатини ошириш мақсадида туман прокуратураси ташаббуси билан “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Ярмаркада, тумандаги 27 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 639 та бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) билан қатнашдилар. Жараёнда 53 нафар иш сўраб мурожаат этган фуқаролардан 24 нафарни халқ хўжалигининг турли сохалари бўйича кўмаклашишга эришилди.

Шунингдек 53 нафар фуқаролар иш сўраб мурожаат этиб, уларнинг 21 нафари (шундан 7 нафари меҳнат бозорига кириб келувчи ёшлар 3 нафари алимент тўловчиларни, 11 нафар кам таъминланган оила аъзолари) доими иш ўринларига ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди. 

Якунда ярмаркада иштирок этган фуқаролардан 29 нафарига ишга жойлашишга оид ва меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли тушунчалар ва маслахатлар берилди.