(kichik korxonalar va mikrofirmalardan tashqari)

Ctatistika organlariga (xar oyning yakuni bo‘yicha) taqdim etiladigan «Tashkilotning moliyaviy ahvoli to‘g‘risida»gi 12-moliya shakli (oylik) davlat statistika hisobot shaklini, hisobot davridan keyingi oyning 18-sanasidan kechiktirmay, internet tarmog‘i vositasida, elektron shakldagi statistik hisobotlarni yig‘ishning avtomatlashtirilgan axborot tizimi  «eStat 4.0» dasturi orqali, elektron raqamli imzodan foydalangan holda taqdim etishingiz so‘raladi.

Mazkur hisobot shaklini to‘ldirish va elektron shaklda taqdim etish bo‘yicha  www.stat.uz; www.namstat.uz rasmiy caytlari yoki (69) 43-31-410 telefon raqamlari orqali batafsil tushuntirishlar olishingiz mumkin.

Pop tuman statistika bo‘limi

Попда яна бир қиймати 4 миллиард 869 миллион сўм бўлган болалар боғча қурилиши бошланди.

Айни дамда Поп туман Янги Хўжаобод маҳалласи ҳудудида Чустархпроект МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 4 миллиард 869 миллион сўм бўлган 90 ўринли 56 сонли мактабгача таълим ташкилотининг қурилиши бошланди.

Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг хабар беришича масканда таълим-тарбия жараёни илғор тажрибалар асосида олиб борилади. Бир сўз билан айтганда,болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун муассасада барча имкониятлар яратилади.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов: Бу йил ғалла йили бўлди. Хосил баракали, тартиб-интизом билан иш ташкил этилса, қисқа муддатда омборларимиз тўлади.

Бугун Поп тумани Сирдарё ММТП ҳудудидаги "Фозилжон Муҳаммаджон" фермер хўжалиги ғалла майдонида 2023 йил ҳосили учун етиштирилган бошоқли дон ҳосилини нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида уюшқоқлик билан йиғиб олиш ҳамда ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш ишларини ташкил этиш бўйича вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимлари, Арт Софт кластер, вилоят ва туман қишлоқ хўжалиги вакиллари, ММТП раислари, фермер хўжалиги раҳбарлари, ҳамда ғалла ўримига бириктирилган отряд раҳбарлари иштирок этмоқда.

Семинар давомида мутасаддиларга ғалладан бўшаган ерларга такрорий экинларни кечиктирмасдан экиш, уларнинг парвариши бўйича ҳам тавсиялар берилди. Бунда ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга ер бириктириб бериш алоҳида талаб қилиб қўйилди.

Бунинг натижасида туманда кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ишсиз аҳоли хонадонлари оталиққа олинади. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги мехнатга лаёқатли вақтинчалик ишсиз фуқароларга тўғри келади. Уларга уруғлик буғдой, сомон пресс ва такрорий экин экиш учун ер майдони берилади. Бу ерларда сабзавот, картошка, дуккакли экинлар, мойли экинлар ва чорва озуқа экинлари етиштирилади.

Жараёнда шу ернинг ўзида мавсумни кўнгилли ва уюшқоқлик билан ўтказишни ният қилиб, жонлиқ сўйилди ва дуои фотиҳа қилинди.

2023 йил бошоқли дон хосили учун вилоят бўйича 67 минг 750 гектар майдонларга ғалла экиб парвариш қилиниб, гектаридан ўртача 78,4 центнердан 530 минг 999 тонна дон етиштирилиши режалаштирилган.Шундан 185 минг 641 тонна давлат ресурслари учун жамғариш белгиланганган. (169 минг 941 тн товар дон, шундан 85 минг тонна давлат захираси учун, 84 минг 941 тонна биржа савдолари учун, 15 минг 700 тонна уруғлик дон учун).

Унда Поп тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Анваржон Саттаровнинг ▫️2023 йил I-чораги давомида туман маҳаллий бюджет даромадларининг бажарилиши ҳолати, улар томонидан қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисидаги хисоботи хақида;

Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Марғуба Атавалиеванинг ▫️Поп туман махаллий бюджетининг 2022 йиллик ижроси хақида;

▫️Поп туман махаллий бюджетининг 2023 йил I-чорак ижроси хақида;

▫️Поп туман махаллий бюджетининг 2023 йил I-чорак даромадлар режасини ортириб бажарилган қисми маблағларини йўналтириш тўғрисида;

▫️Ўзбекистон Республикаси “Ochiq budget” ахборот порталида “Менинг йўлим” дастури орқали фуқаролар томонидан берилган таклифларга овоз бериш якунлари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳаларни тасдиқлаш ва маблағ ажратиш тўғрисида;

▫️Поп туман махаллий бюджетининг 2023 йил бюджет параметрларида ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларини йўналтириш тўғрисида;

Шунингдек Поп тумани тиббиёт бирлашмаси вакилининг 2023 йилнинг I-чораги давомида бирламчи тиббий-санитария хизмати сифатини тубдан яхшилаш, ахолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва соғлиқни сақлаш сохасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги хисоботи ҳақида;

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Тохиржон Мамарасуловнинг ▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони ижроси тўғрисида ахбороти тингланди.

Попдаги ташландиқ қаровсиз ердан сўлим гўшага - даромад манбайига айланган NURAN.UZ

Айни дамда Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Поп туманида бўлиб туманнинг олис ҳудудида ташкил этилган NURAN.UZ мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан яқиндан танишди.

Ушбу яроқсиз ҳолатдан яшил масканга айлантирилган майдонга 4 та қудуқ қазилиб, 1100 гектар майдонда томчилатиб суғориш йўли билан Испания давлатидан келтирилган эртапишар, ҳосилдор ўрик, шафтоли, наъматак навлари экилди.

Ҳозирда 500 нафар мавсумий 50 нафар доимий ишчи ўрни яратган мева-сабзавотчилик кластери бу йилги мавсум давомида ўрикнинг ўзидан 1000 тонна атрофида ҳосил олиш ва чет давлатларга экспорт қилишни режалаштирилган.

Жараёнда қишлоқ хўжалиги вазири Поп туманида олиб борилиши кўзда тутилган лойиҳалар билан танишди. — Синчковлик билан, ҳар-бир деталигача хисобланиб пухта тайёрланган лойиҳалар доимо муваффақият қозонади. Соҳани ривожлантириш борасида бошланган бу ишларни биргаликда амалга оширамиз, — дейди Азиз Воитов