Янгиликлар

Бугун Поп туманининг олис ҳудуди саналган Кенагас қишлоғидаги 24-сонли мактаб жамоаси ўз ҳудудларида мевали ҳамда манзарали кўчатлар экиш акциясини уюшқоқлик билан ўтказишди.

Маълумот учун бугун "Яшил макон умуммиллий лойиҳаси" доирасида 1-сектор ҳудудидаги 23-мактабда 70 туп бодом кўчати, 40-мактабда 20 туп арча кўчати, 14-мактабда 80 туп бодом кўчати, 45-мактабда 50 туп арча ҳамда 24-мактабда 60 туп ёнғоқ кўчатлари экилди.


Бугун эрта тонгдан Поп тумани сектор раҳбарлари ҳокимлик мажлислар залида маҳаллалардаги Ёшлар ишлари агентлиги вакиллигига номзодлар билан учрашдилар.

Мулоқот давомида сўз олган туман ҳокими Аъзамжон Султанов бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ёшлар сиёсати борасида олиб бораётган сиёсатлари ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, ёшлар лидерларига хос жиҳатларга алоҳида тўхталди. Туманимизда намунали фаолият олиб бораётган ёшларни санаб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда сектор раҳбарлари ҳар бир лидернинг нутқ маданияти ва китобхонлиги уни янада ривожлантириши ҳақида ўз фикрини билдирди.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:
-аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;
-шаҳарларни ва бошка аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;
-аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;
-ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.

Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов томонидан ўтказилиб келаётган фуқаролар қабулида ҳар бир мурожаатга диққат билан эътибор қаратиб келинмоқда.

Қабулларда туман аҳолиси ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан ҳокимга мурожаат этиб, уларни қизиқтирган ёки қийнаётган саволларига атрофлича жавоблар олишмоқда.

Бугун ташкил этилган қабулда ҳам юздан зиёд фуқароларимиз туман раҳбарига ўз мурожаатлари билан юзланишди.
Фуқаролар томонидан асосан, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Қабулда иштирок этаётган сектор раҳбарлари ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари билан биргаликда билдирилган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар изланди.
Наманган вилояти бўйича айни кундаги пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар тўғрисида умумий маълумот












